Қўшимча: энг яхши байроқча мусобақаси.
Эътибор қаратилади:Болаларда ватанпарварлик ҳиссини тарбиялаш.
Санъат маркази.
Аппликация: «Учувчи самолетлар звеноси»
Мақсад: расмни қисмлардан тузадилар, ёпиштирадилар, кесадилар, тўғри кесишни, айлана кесишни ўрганадилар.
Жиҳоз ва материал: рангли қоғоз, картон, самолет тасвирланган расмлар, елим, кисточка, қайчи, салфетка.
Фаолиятнинг бориши:
1.Суҳбат: «Учувчи бўламан».
2.Шеър: «Самолёт, самолёт».
3.Самолётлар тасвирланган расмларни кўриб чиқадилар. 4.Болалар самолётни шаклини кесадилар ва ёпиштирадилар.
5. Ўз ишларини таҳлил қиладилар.
Қўшимча: Ишлар намойишини жамоавий ташкил этиш.
Эътибор қаратилади:жамоада ишлашни билиш.
Санъат маркази.
Ясаш: «Менинг чиройли пирамидам»
Цель: айлана шаклдаги турли ўлчамдаги предметларни ясайдилар, қисмларни бирлаштиришни, кўриш қобилиятини ривожлантиради.
Жиҳоз ва материал: пластилин, ясаш учун доска, пирамида ўйинчоғи.
Фаолиятнинг бориши:
1.Суҳбат: «Менинг чиройли пирамидам»
2. Дидактик машқ: «Ўлчам бўйича таққосла» 3.Болалар пирамидани кўриб чиқадилар.
4.Намуна бўйича пирамида ясайдилар.
5.Ясаш учун ажратилган жойга ишларини жойлаштирадилар.
Қўшимча:фақат пирамидалар ясамайдилар копток ҳам ясайдилар.
Эътибор қаратилади:хоҳиш билдириш, ўйинчоқларга эҳтиёткорлик билан муносабатида бўлиш.
3-ҳафта Январь
«Мен ва менинг танам»
Қурилиш ва лойиҳалаштириш маркази
« Қўғирчоқ хонаси»
Мақсад:ижодий фикрлашни ривожлантиради, 5 гача ҳисобни билади, тасвирланган предметларда геометрик фигураларни топадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |