1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
Агроконсалтингни асосий йўналишлари
Download 158.97 Kb.
|
AGROKONSALTING
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи йўналиш
- Иккинчи йўналиш.
- Учинчи йўналиш.
- 4.Агроконсалтинг хизматини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсати.
3.Агроконсалтингни асосий йўналишлари.
Бугунги кунда республикамиз ҳудудларида фаолият кўрсатаётган ахборот-консалтинг марказларининг асосий қисми учта катта йўналишда фаолият кўрсатмоқда. Биринчи йўналиш. Турли хил йўналишларда фермер ва деҳқон хўжаликлари ва бошқа аграр тадбиркорлик субъектларига маслаҳатлар бериш билан шуғулланаётган марказлар. Жумладан, агрономия ва тупроқ унумдорлиги, ўсимликларни ҳимоя қилиш, илғор агротехнологиялар, наслчилик ишлари, ирригация ва мелиорация бўйича ва бошқалар. Иккинчи йўналиш. Молиявий, бухгалтерия ва ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаб бериш ҳамда улар талабномалари асосида хизмат кўрсатиш ва маҳсулот топшириш шартномалари бўйича тўловлар ва тушумларни ундиришга амалий ёрдам кўрсатиш йўналишларида фаолият юритаётган марказлар. Масалан, бизнес- режалар тайёрлаб бериш, банкдан кредит олишучун ҳужжатлар тайёрлаб бериш, инвестиция учун техник-иқтисодий асоснома тайёрлаш, бухгалтерия хизматларини бажариш ва бошқалар. Учинчи йўналиш. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини ва бошқа истеъмолчиларни турли хилдаги маълумотлар ва ахборотлар билан таъминлаш. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва моддий-техника ресурслари нархлари, янги техника воситалари ва илғор технология вабиостимуляторлар, шунингдек, об-ҳаво ва иқлим тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар. 4.Агроконсалтинг хизматини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсати. Бугунги кунда республикамиз аграр соҳасида ахборот- консалтингини ривожлантириш куйидагиларга шapoитва имкон яратмоқда: - аграр соҳа тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликларига фан-техника янгиликлари, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш бўйича илғор тажриба ва илмий-амалий тавсиялардан фойдаланиш ва амалиётга жорий этишга; - ҳуқуқий, меъёрий, иқтисодий-молиявий, ташкилий-агротехнологик ҳужжатлар, стандарт ва тартиб-қоидалар борасидаги маълумотлар базасини шакллантириш, уларни даврий ва узлуксиз янгилаб бориш ҳамда улардан аграр тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишига имкон яратишга; - аграр тадбиркорлик субъектлари ва биринчи навбатда фермер хўжаликларига сифатли, арзон ва ишончли ресурслар манбаини излаб топишга ва улардан фойдаланиш(харид қилиш) тартиб-қоида ва йўлларини ўзлаштиришга; - қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига инновацион лойиҳалар асосида илғор ғоя ва агротехнологияларни жорий этишга ва инфратузилма хизматларидан фойдаланиш йўналишлари, тартиб ва шартларини билишга; - хўжалик тармоқларини диверсификациялаш йўналишларини ўрганиш, инновацион жозибадорлигини ошириш ва инвестицияларни жалб этишни кенгайтиришга; - зарур бўлган пайтларда турли йўналишдаги(ҳуқуқ, иқтисод, молия, менежмент, маркетинг, экспорт-импорт, стандарт ва божхона, агротехнология, зоомухандислик, ветеринария, техника ва бошқа йўналишлар бўйича) малакали мутахассислар маслаҳатидан фойдаланиш имкониятларига эга бўлишга; - аграр фанни молиялаштириш - илмий-тадқиқот институтлари – кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизими - янгиликларни амалиётга жорий этиш каби жараёнларни ягона тизим асосида учғунлашган ҳолда ташкил этишга ва бошқалар. Download 158.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling