1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Ахборот-маслаҳат марказларини барқарорлаштириш йўллари


Download 158.97 Kb.
bet7/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

10.Ахборот-маслаҳат марказларини барқарорлаштириш йўллари.
Ахборот-маслаҳат марказларида молиявий манбаларни кўпайтириш, даромадни ошириш ва умуман, молиявий барқарорликни таъминлаш механизми бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз,жумладан:
- ахборот-маслаҳат марказлари фаолиятида ишга тушмаган жуда кўплаб салоҳиятли йўналишлар ва ички имкониятлар борки, булардан кенг фойдаланиш марказ раҳбар ва мутахассисларининг биринчи галдаги вазифаларидир.
Шундай вазифалар жумласига қуйидагилар киради:
- мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали пул тушумини кўпайтириш;
- фермер хўжаликларидан ташқари худуддаги деҳқон хўжаликлари, аҳоли, турли ташкилот ва корхоналарнинг консалтинг хизматига бўлган эҳтиёжи ва талабини ўрганиш асосида уларга хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, шу асосда хизматлар кўламини кенгайтириш;
- қўшимча хизматлар билан шуғулланиш: интернет хизмати, оргтехника хизмати, алоқа хизмати ва бошқа хизматларни ташкил этиш ва бошқалар;
- ахборот-маслаҳат марказининг бозор иқтисодиётига мос ташкилий-бошқарув тузилмасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. Бунда ахборот-маслаҳат марказида молиявий манбаларни кўпайтириш оркали даромадни ошириш ва унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида хизматларга бўлган буюртмаларни шакллантириш гуруҳи, шаклланган буюртмалар бўйича турли йўналишлардаги ахборот-маслаҳат хизматларини бажариш гуруҳи ҳамда жойдаги талабдан келиб чиқиб, бошқа турдаги иш ва хизматлар кўрсатиш гуруҳи ташкил этилиши яхши самара беради;
- ахборот-маслаҳат хизматлари кўрсатувчи корхоналар амалий ёки инновацион илмий-тадқиқот учун Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига танловга лойиҳа топширишлари, турли халқаро ташкилотларга ва бошқа шу каби чет эл жамғармаларига лойиҳаларни шакллантириб топшириш ва танловларда иштирок этиш орқали молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадга мувофиқ бўлади;
- ахборот-маслаҳат марказлари ўзларини яхши реклама қила олишлари, жойларда фермер ва дехқон хўжаликлари билан яқин мулоқотда бўлишлари, ахборот-маслаҳат марказининг сайтини ва унинг саҳифаларида реклама ва тарғибот бўйича намойиш-кўргазмалар саҳифасини ташкил этишлари, хизматлар рекламаси ва кўрикларини уюштириш, бу ҳакда интернет сайтларига, газета, телевидение ҳамда реклама агентликларига эълон беришлари, республика, вилоят ва туман миқёсида ўтказиладиган кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа турдаги тадбирларда фаол иштирок этиб ўзлари ҳақида кўпроқ тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришлари, қишлоқ тадбиркорлари ва бошқа доимий мижозларга ҳамда фаолиятини энди бошлаган фермер ва қишлоқ тадбиркорларига хизматлар проспектларини юборишлари;
- хизмат кўрсатиш, қайта ишлаш ва саноат корхоналари билан улар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни(иш ва хизматларни) реклама қилиш ҳамда тарғиб этиш эвазига консалтинг маркази моддий-техник ва ўқув-услубий базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларга мурожат қилиш, ҳамкорлик битимлари ва шартномалар тузишни йўлга кўйиш;
- ахборот-маслаҳат маркази хизматлари истеъмолчиларига имтиёз ва енгилликлар жорий этиш орқали уларнинг маблағларини кенг жалб қилиш, масапан, доимий мижозлар, ҳомийлар, аёл фермер ва тадбиркорларга, ижтимоий аҳамиятга молик корхона, ташкилот ва муассасаларга хизмат баҳоларига чегирмалар, марказ билан доимий иктисодий муносабатларда бўлган ҳамда ҳамкорликни узлуксиз давом эттириш ниятидаги мижозларга имтиёзлар жорий этиш, имтиёзли ва имтиёз-енгиллик берувчи фаолият турлари билан шугулланиш ва хизматлар стратегик йўналишларини белгилаб олиш ва унга асосан фаолиятни ташкил этиш, давлат-хусусий сектор ҳамкорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қонун ва меъёрий ҳужжатлардан самарали фойдаланиш;
- ҳамкорликда агротехнология, иқтисодий-молиявий ва ҳукуқий- меъёрий масалаларга ҳамда маълум бир хизмат кўрсатиш ёки маслаҳат бериш йўналишидаги даврий ва мавсумий давра суҳбати, семинар-тренинг, инновацион кўргазма, танлов ва бошка анжуманлар ташкил этиш;
- ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда уларнинг маҳсулотлари, инновацион гоя ва ишланмалари ҳамда фан ютуқлари ва илгор тажрибаларини тарқатиш, таргиб қилиш ва оммалаштириш ишларини олиб бориш;
- марказ мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда даврий ва мавсумий мақсадли анкета сўровлари ўтказиш, натижалари асосида таклиф ва тавсияларни умумлаштиритиб, туман ҳокимлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси(бўлими), вилоят ва туман фермерлар Кенгашларига аналитик ҳисоботлар ва тавсиялар тақдим этиш, шу асосда буюртмалар портфелини шакллантириш ва хизматлар бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш;
- махсус гувоҳнома ва лицензия талаб килинадиган фаолият турларини амалга ошириш учун рухсатнома олиш максадида ҳужжатларни расмийлаштириш ва бу борадаги фаолиятни йўлга қўйиш оркали кўшимча даромад манбаига эга бўлиш;
- олий ўқув юртлари, касб-ҳунар коллежлари, илмий-тадқиқот институтлар, эксприментал тажриба хўжаликлари ҳамда кўшма ва хорижий корхоналар билан ҳамкорлик битимларини тузиш ва шу асосда кўшимча даромад топиш ва бошқалар.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling