1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Қишлоқ хўжалиги фаолиятини ташкил этишда агроконсалтинг хизматининг роли ва аҳамияти


Download 158.97 Kb.
bet10/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

13.Қишлоқ хўжалиги фаолиятини ташкил этишда агроконсалтинг хизматининг роли ва аҳамияти.
Шу боис ахборот-консалтинг хизматини таклиф қилиш усулини танлашда фермер-тадбиркорларнинг ҳам минталитетини ҳисобга олиш ўта муҳим. Қишлоқ хўжалигида ахборот-консалтинг хизматини ташкил этиш ҳамда кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ тадбиркорларига ахборот-консалтинг хизмати кўрсатишнинг методологик жиҳатдан нисбатан замонавий ва инновацион тизими тавсия этилади
Фермер ва қишлоқ тадбиркорларини маълумотлар билан таъминлаш ва маълумотларга бўлган талабини қондирииши услубий жиҳатдан такомиллаштириш, бу жараёнда замонавий усул ва амалиётда синалган услубий ёндашувлардан фойдаланиш кишлоқ хўжалигида ахборот-консалтинг марказлари фаолияти самарадорлигини оширишниг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Қишлоқ ҳудудларида қуйидаги омиллар ахборот -консалтинг марказлари
хизмат йўналишларининг шаклланишига, хизматлар даражаси, кўлами, миқёси ҳамда хизматлар кўрсатш^ усули ва воситасига таъсир кўрсатиши мумкин, яъни:
- ҳудуднинг табий-иқлим шароити, рельефи, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши йўналиши, ихтисослиги;
- ҳудудда фаолият юритаётган хўжаликлар шакли, етиштирилаётган экинлар тури, моддий ресурслар билан таъминланганлиги;
- ҳудуднинг йирик шаҳар ва саноат марказларидан яқин-узоқда жойлашганлиги;
- ҳудудда коммуникация-алоқа тизимининг ривожланганлиги;
- бозор, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ижтимоий инфратузилма субъектларининг шаклланганлиги ва фаолияти даражаси;
- ҳудудда агросаноат мажмуи инфратузилмаси тизимининг тараққий этганлиги;
- ҳудуддаги ахборот-консалтинг марказлари мутахассислари салоҳияти, ўқув-услубий ҳамда маълумотлар базасининг шаклланганлиги ва бошқалар.
14.Агроконсалтинг фаолиятини ташкил этишнинг илғор технологиялари ва усуллар.
Консалтинг, ахборот-маслаҳат хизмати кўрсатиш йўллари: ўқитиш, малака ошириш, қайта ўқитиш;
- тадқиқотлар олиб бориш;
- маслаҳатлар бериш;
- билимларни тарқатиш;
- жорий этишга шароит яратиш ва кўмаклашиш.
Ахборот-консалтинг марказларининг фаолият функцияси ва хизматлар йўналиши қуйидагилардан иборат бўлади:
- ўқитиш, қайта ўқитиш, касбий маҳорат ва малакасини ошириш;
- илмий-амалий, илмий-услубий хизматлар кўрсатиш;
- ахборот таъминоти хизматлари кўрсатиш;
- маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
- инновация ва илғор тажриба, иш услуби, технология ва ишлаб чиқариш(хизмат кўрсатиш) борасида маслаҳатлар бериш, уни амалга ошириш-ўзлаштириш учун шарт-шароитлар яратишга ёрдам бериш, хизмат кўрсатиш;
- реклама ва тарғибот ишларини(ваколати ва қонун доирасида) олиб бориш борасида хизмат кўрсатиш;
- кўргазмалар, кўриклар, намойишлар ва танловлар ташкил этиш;
- он-лайн видео анжуманлари, мавсумий-даврий ва махсус рукнлар ҳамда мавзулар бўйича анжуманларини ташкил этиш;
- хорижий инвесторларни ахборот билан таъминлаш, уларга истиқболли лойиҳалар ва инвестиция фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳақидаги маълумотларни такдим қилиш;
- хорижий инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида учрашув ва музокараларни ташкил этиш ва бошқалар.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling