18.АМХда ўзаро тескари алоқалар.
Ўзаро тескари алоқалар - мижозга тегишли бўлган маълумотларни ўрганиш ҳамда бажарилган иш бўича хисоботларни бериш мақсадида ахборот-маслаҳат хизмат кўрсатувчи ташкилот ходими ёки маслаҳатчи томонидан амалга ошириладиган ўзаро алоқалардир.
Ахборот-маслаҳат хизматида ўзаро тескари алоқалар йўлга қўйишда қўйидагилар амалга ошириш керак:
-мижозга вақти вақти билан унинг ташкилоти ҳақида янги ва аҳамиятга молик бўлган маълумотлар бўйича ахборот бериб бориш;
-олиб борилаётган жараён ҳақида ва маслахатчининг вазифага нисбатан ёндашуви ҳақида мижозни хабардор қилиб бориш;
-бажарилаётган топшириққа нисбатан мижозни қизиқиши ва фаоллигини ошириб бориш;
-мижоз маслаҳатчи топшириқни бажариш давомида тўғри йўлдан боришига кўмак беришига ва зарурат туғилганда тўғри йўналиш бериб бориши учун мижозни ишга бўлган эътиборини ошириб бориш.
Ўзаро тескари алоқалар усуллари қўйидагича гуруҳланади:
• Индивидуал(якка холда) усул
• Жамоавий усул
• Иккиламчи манбалардан маълумотларни йиғиш усули .
19.Индивидуал, жамоавий алоқалар ва иккиламчи манбалардан ахборотлар тўплаш.
Ўзаро тескари алоқалар усуллари қўйидагича гуруҳланади:
• Индивидуал(якка холда) усул
• Жамоавий усул
• Иккиламчи манбалардан маълумотларни йиғиш усули
Индивидуал(якка холда) усул- якка ҳолда сўровларни ўтказиш йўли билан маълумотларни тўплаш усулидир. Бу усулнинг асосий шартларидан бири шундаки, ўзаро тескари алоқалар вақтида ахборот ва маълумотлар берадиган инсонлар, маълумотлар йиғиш жараёнида бир бирлари билан алоқада, яъни яқин муносабатда бўлмаслигидир.
Ахборот маслаҳат хизмат кўрсатишда ўзаро тескари алоқаларни амалга ошириш жараёнида жамоавий усулни қўллаш қатнашчиларнинг ўзаро муносабатда бўлишлари учун жуда қўл келади. Жамоавий сўровномалар ўтказилганда маълумотлар ёзма ёки оғзаки тақдим этилиши мумкин. Бу усулнинг самарали бўлиши, ахборот маслаҳат хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ходимларининг салоҳияти, жамоа орасида ўзининг фаоллигини кўрсатишга бўлган хохиши ва бажарган ишлар натижасида намоён бўлади.
Иккиламчи яни бошқа манбалардан маълумотларни тўплашусули. Иккиламчи манба маълумотлари бўлиб, маъмурият ҳисоботлари, маълумотномалар ва бошқа турли хил иш хужжатлари бўлиши мумкин. Бу хужжатларда кўрсатилаётган хизматдан қай даражада фойдаланилаётганлиги ва хизмат кўрсатишнинг сифат даражасига таалуқли маълумотлар акс
эттирилган бўлиши мумкин(Фаолият қониқарли бахоланганлиги ёки норозичилик мавжудлиги).
Do'stlaringiz bilan baham: |