Персонални бошқариш хизматида иш юритиш


Download 165.54 Kb.
bet1/7
Sana09.01.2023
Hajmi165.54 Kb.
#1085398
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Перс бош иш хиз иш юритиш (1)

Персонални бошқариш хизматида иш юритиш

1. Персонални бошқариш хизматида иш юритишнинг моҳияти 2. Персонални бошқаришда ахборот технологияларидан фойдаланиш


Персонални бошқариш самарадорлиги бу — тизимда ҳужжатларни расмийлаштириш, улар билан ишлаш, мазкур хизматда иш юритишни оқилона ташкил этишга ҳам кўп жиҳатдан боғликдир

Бугунги кунда корхона ва ташкилотлар фаолияти турли соҳаларини мувофиқ-лаштиришга қаратилган ҳуқуқий меъёрларнинг энг асосийлари қаторида қуйидагиларни келтириш мумкин:


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
Ўзбекистон Республикаси қонунлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари, қарорлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари
вазирлик ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари.

Корхона ва ташкилотларнинг персонални бошқариш хизматлари ўз фаолиятида, айниқса иш юритишда Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига қатъий амал қилишлари талаб қилинади:


Давлат тили тўғрисида
Стандартлаштириш тўғрисида
Архивлар тўғрисида
Электрон имзо тўғрисида
Бошқарувни ҳужжатлар билан таъминлаш — иш юритишнинг ҳозирги давридаги ахборот-технологик хусусиятини кўрсатувчи ҳужжатларни яратиш, улар билан ишлаш, сақлашдан иборат технологик жараён ҳисобланади.
Ҳужжатлаштириш жараёни давомида ҳуқуқий кучга эга бўлган ҳужжат (лотинча „documentum” — „шаҳодат”, „исбот”) сўзидан юзага келади. Бошқарувга юклатилган функциялар ифодасини таъмин-лашнинг воситаси бўлган ҳужжатда бошқарув фаолиятининг барча шакл ва усуллари ўз ифодасини топади. Ҳужжатни расмийлаштиришда унинг ҳуқуқий кучга эга бўлишини таъминловчи мажбурий ахборот элементи реквизитдир. Ҳужжат реквизитлари одатдадавлат стандартлари билан аниқ белгилаб қўйилади.
Ҳужжатнинг ҳукуқий кучи расмий ҳужжат хусусияти ҳисобланиб, у амалдаги қонунчилик, мазкур ҳужжатни чиқарган орган ваколати ҳамда ҳужжатнинг белгиланган тартибда расмийлаш-тирилиши орқали таъминланади.

Download 165.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling