Персонални бошқариш хизматида иш юритиш


Персонални бошқаришда ахборот технологиялари


Download 165.54 Kb.
bet6/7
Sana09.01.2023
Hajmi165.54 Kb.
#1085398
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Перс бош иш хиз иш юритиш (1)

2. Персонални бошқаришда ахборот технологиялари

  • Персонални бошқариш тизими ходимлари оқилона қарор қабул қилишлари, ўзларининг бошқа хизмат вазифаларини муваффақиятли бажариш учун батафсил ва ишонарли маълумотларга эга бўлибгина қолмасдан, шунингдек бу маълумотлар билан тезкор ишлаш, таҳлил қилиш, умумлаштириш, шу асосда тегишли ҳужжатларни тайёрлаш имкониятига эга бўлишлари талаб қилинади. Олиб борилган тадқиқотлар бошқарув хизмати мутахассислари иш вақтининг 30 фоиздан 80 фоизгачаси ана шу маълумотлар билан ишлашга сарфланишини кўрсатмоқда. Бу табиийдир, чунки ахборот билан ишлаш самарали бошқарувнинг ҳал қилувчи омили ҳисобланади.

Бошқа соҳаларда бўлгани каби персонални бошқариш хизматида ҳам ахборот технологияларини жорий этишнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикасининг „Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни ҳисобланади. Ахборот технологиялари давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, жамоатчилик бирлашмаларининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун энг мақбул шарт-шароитларини яратишга қаратилгандир.

  • Бошқа соҳаларда бўлгани каби персонални бошқариш хизматида ҳам ахборот технологияларини жорий этишнинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикасининг „Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуни ҳисобланади. Ахборот технологиялари давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, жамоатчилик бирлашмаларининг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун энг мақбул шарт-шароитларини яратишга қаратилгандир.
  • Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон „Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида давлат ахборот ресурсларини шакллантириш, давлат органларининг ахборот тизимларини ташкил этиш, ахборотларни ҳужжатлаштириш тартиби белгилаб қўйилган.

Ахборотни ҳужжатлаштириш ахборотни давлат ахборот ресурсларига киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.

  • Ахборотни ҳужжатлаштириш ахборотни давлат ахборот ресурсларига киритишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
  • Давлат ахборот ресурсларида ҳужжатлаштирилган ахборот тизимлаштирилади, таснифланади ва тегишли реквизитлар билан таъминланади.
  • Қуйидагилар ҳужжатлаштирилган ахборотнинг асосий реквизит-лари ҳисобланади:
  • ҳужжатнинг номи;
  • ахборотнинг номи ёки эгаси;
  • ахборот манбаи;
  • пайдо бўлиши ва ҳужжатлаштириш санаси ва вақти;
  • фойдаланиш тартиби;
  • тизимлаштириш ва таснифлаш учун зарур бўлган бошқа реквизитлар.
  • Давлат ахборот ресурсларидаги ахборот матнли, графикли, овозли, видео ва мультимедия (матнли, графикли, овозли ва видео форматлар комбинацияси) шаклларида бўлади.

Download 165.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling