Персонални бошқариш хизматида иш юритиш


Буйруқ корхона ёки ташкилот расмий бланкида чиқарилади ва унда қуйидаги реквизитлар бўлиши талаб этилади


Download 165.54 Kb.
bet4/7
Sana09.01.2023
Hajmi165.54 Kb.
#1085398
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Перс бош иш хиз иш юритиш (1)

Буйруқ корхона ёки ташкилот расмий бланкида чиқарилади ва унда қуйидаги реквизитлар бўлиши талаб этилади:

  • юқори ташкилот номланиши
  • ҳужжат муаллифи — корхона ёки унинг бўлинмаси номланиши
  • ҳужжат турининг номланиши
  • ҳужжат чиқарилган сана ва тартиб рақами
  • ҳужжат қабул қилинган манзил
  • сарлавҳа
  • имзо.

Фармойиш кундалик маъмурий, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари бўйича раҳбар томонидан якка тартибда чиқариладиган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. У жорий тезкор масалалар бўйича қабул қилиниши сабабли, амал қилиш муддати одатда чекланган бўлади.

  • Фармойиш кундалик маъмурий, молиявий, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари бўйича раҳбар томонидан якка тартибда чиқариладиган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. У жорий тезкор масалалар бўйича қабул қилиниши сабабли, амал қилиш муддати одатда чекланган бўлади.
  • Фармойишларни чиқаришга худди буйруқлар чиқариш каби талаблар қўйилади. Фақат мазкур ҳужжатда буйруқдаги „БУЮРАМАН" сўзи ўрнига „ЗИММАСИГА ЮКЛАЙМАН", „ТАВСИЯ ЭТАМАН", „ТАКЛИФ ЭТАМАН", „ЗАРУР ДЕБ ҲИСОБЛАЙМАН" сўзлари ишлатилади.

Маълумот-ахборот ҳужжатлари асосан қуйидагилардан иборат:

  • Хизмат ёзишмаси;
  • ариза;
  • тақдимнома;
  • баённома;
  • тушунтириш хати;
  • телеграмма;
  • телекс;
  • телефонограмма;
  • факсограмма;
  • электрон хабар ва ҳоказолар.

Ишга жойлаштириш, кадрларни ҳисобга олиш ва улар билан ишлашга оид ҳужжатларга қуйидагилар киради:

  • Ишга жойлаштириш, кадрларни ҳисобга олиш ва улар билан ишлашга оид ҳужжатларга қуйидагилар киради:
  • меҳнат шартномаси; ходимнинг шахсий варақаси; персоналнинг шахсий ишлари; меҳнат дафтарчаси.

Меҳнат шартномаси ёзма ҳолда икки нусхада расмийлаштирилиб, ходим ва иш берувчи томонидан имзоланади. Унинг бир нусхаси ходимга берилади, иккинчиси иш берувчида сакланади.

  • Меҳнат шартномаси ёзма ҳолда икки нусхада расмийлаштирилиб, ходим ва иш берувчи томонидан имзоланади. Унинг бир нусхаси ходимга берилади, иккинчиси иш берувчида сакланади.
  • Меҳнат шартномаси реквизитлари қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
  • меҳнат шартномасини тузган ходим ва иш берувчининг (иш берувчи жисмоний шахс бўлса) исми-шарифи;
  • корхона ёки ташкилот таркибий бўлинмаси кўрсатилган ҳолда иш жойи;
  • ишга киритиш санаси;
  • корхона ёки ташкилот штатлар жадвалига ёки аниқ меҳнат функциясига мувофиқ лавозими, ихтисослиги, касби (малакаси кўрсатилган ҳолда);
  • ходимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • меҳнат шароитининг тавсифи, оғир, зарарли ёки хавфли шароитларда меҳнат қилиш учун ходимга компенсация ва имтиёзлар;
  • меҳнат қилиш ва дам олиш режими;
  • меҳнатгаҳақтўлаш шартлари;
  • меҳнат фаолияти билан боғлиқ ижтимоий суғурта турлари ва шартлари.

Download 165.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling