1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Умумий ва стратегик бошқарувда консалтинг назарияси


Download 158.97 Kb.
bet13/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

20.Умумий ва стратегик бошқарувда консалтинг назарияси.
Консалтинг – мулкнинг исталган шаклида фаолият кўрсатувчи корхоналар, фирмалар ва ташкилотларнинг кенг кўламдаги иқтисодий масалалари бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга, сотувчилар ва истеъмолчиларга маслаҳат бериш, демакдир.
Ахборот-консалтинг ташкилоти тадбиркорларга шундай маслаҳат берадики, унда на ҳиссадорларда, на қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаётган одамлар норози бўладилар. Бошқача айтганда, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча иштирокчиларнинг манфаатлари ҳимоя қилинади. Бунда у ёки бу соҳага мансубликнинг аҳамияти йўқ, консалтинг тамойиллари
ҳамма тармоқда бирдек қўлланилади.
21.Фермер хўжалиги фаолиятида агроконсалтинг хизматининг амалий-иқтисодий асослари.
Қишлоқ хўжалиги ахборот-маслаҳат хизматининг асосий мақсади қишлоқ хўжалигида банд бўлганларга ёрдам бериш, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этишдир. Амалда бу фермерлар даромадини оширишга интилишида ва уларни қўллаб-қувватлашда намоён бўлади. Ҳозирги вақтда ахборот-консалтинг хизмати фаолият соҳаси фойдаланувчиларни қамраб олиш бўйича ҳам, ишни бажариш услубиёти бўйича ҳам, анча кенгайган. Ушбу тизим қишлоқ жойларида яшовчиларга уларнинг муаммоларини ечишда кўмаклашиши ва қишлоқ жойларини ривожлантиришни рағбатловчи тизим сифатида таърифланади.
Консалтинг концепцияси тушунчаси остида умумий, идрок қилинган тасаввур англашилади, унинг асосини маслаҳатчилар мушоҳадаси, улар таклиф қилган дастур ва унинг маслаҳат беришга ёндашуви ташкил этади.
Консалтинг“Маркази” фаолиятининг асосий мақсади – марказ таъсисчилари ва ҳудуддаги бошқа қишлоқ ҳўжалиги корхоналарига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида турли хизматлар кўрсатиш ва маслаҳатлар бериш ҳисобланади. Марказ Фермер хўжаликлари билан тузилган шартномалар асосида фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий-техник ресурслар сарфи, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқаришни режалаштириш(тармоқ корхоналари учун бизнес-режалар, қисқа ва узоқ муддатли режалар ишлаб чиқиш), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган дебитор ва кредитор қарздорликларни таҳлил қилиш, хўжалик юритиш субъектларига агротехник ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар бериши мумкин. Марказ жойларда маъсулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади ва уларнинг таъсисчилари сони 50 кишидан ошмаслиги лозим. Ҳисоб-таҳлил Маркази таъсисчилари қуйидагилар бўлиши мумкин: фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи
корхоналар, хусусий тадбиркорлар ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий равишда бирлашишлари мумкин. Марказ қишлоқ фуқаролар йиғинидаги маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳудудий ташкил этилади. Марказ ўз-ўзини молиялаштириш(хўжалик ҳисоби) тамойиллари асосида фаолият юритувчи тижорат ташкилоти ҳисобланади. Унинг молиявий маблағлари фермер хўжаликларига кўрсатилган хизмат ва турли молиявий ёрдамлар, гарантлар ҳисобига шаклланади

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling