1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Ахборот-маслаҳат маркази хизматига бўлган талаб ва таклиф, хизматлар кўламини кенгайтириш ва марказлар даромадини ошириш йўллари


Download 158.97 Kb.
bet16/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

25.Ахборот-маслаҳат маркази хизматига бўлган талаб ва таклиф, хизматлар кўламини кенгайтириш ва марказлар даромадини ошириш йўллари.
Ахборот-консалтинг хизмати кўрсатувчи корхоналарни ташкил этишда ушбу ҳудуддаги шаклланган эҳтиёж ҳажмини аниқлаш, хизмат турлари бўйича мавжуд талаб ва таклифни ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга.
Шу боис:
- биринчидан, қишлоқ ҳудудларида ахборот-консалтинг марказларининг бир маромда фаолият юритишини таъминлаш учун юқорида қайд этилган омилни инобатга олиш;
- иккинчидан, марказлар кўрсатиши мумкин бўлган хизмат турлари, йўналиши, кўлами ва ҳажмининг ҳудуддаги фермер ва қишлоқ тадбиркорлари талабига мос келишини таъминлаш;
- учинчидан, хизматлар учун ўрнатилган баҳо реал, объективва рағбатлантирувчи бўлиши лозим.
Ахборот-консалтинг хизматларига бўлган талабни аниқлашда эътиборга олиниши керак.
Бунда асосий эътибор қуйидагиларга қаратилиши лозим:
• аниқ бир турдаги хизматларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда хизмат турларини белгилаб олиш ва уларни ривожлантиришга устуворлик бериш;
• фермер ва қишлоқ тадбиркорларининг хоҳиш ва истаклари- дан келиб чиққан ҳолда хизмат турини таклиф этишни режалаштириш ва хизмат кўрсатиш стратегиясини аниқлаш ва шу асосда хизматлар портфелини шакллантириш;
• хизматларга баҳо белгилашда талабнинг эгилувчанлиги (эластиклиги)ни ҳисобга олиш;
• истеъмолчиларнинг - фермер ва қишлоқ тадбиркорларининг талаби, бу талабнинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва унга таъсир этиш механизмларини ишлаб чиқиш.
Кишлоқ хўжалигида ахборот-консалтинг марказлари фаолиятининг барқарорлигига таъсир этувчи омилларни шартли равишда ички ва ташқи, объектив ва субъэктив омилларга
ажратиш мумкин:
- ички омилларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш хусусияти билан боғлиқ омиллар киради;
- ташки омилларга тўғридан-тўғри таъсир этувчи омиллар мансуб бўлиб, уларга ахборот-маслаҳат олиш-узатиш(етказиш) усули, шакли, бу борада жорий этилган тартиб-қоида, уларнинг даврийлиги ва муддатлари каби омиллар киради;
- объектив ва субъектив омилларга молиявий, пул, кредит, солиқ тизими қонунчилик базаси, ишлаб чиқариш(хизмат кўрсатиш)даги ўзгаришлар, ахборот-маслаҳат хизмати кўрсатишда меҳнат ва хизматларга ҳақ тўлаш тизими ҳамда уни ташкил қилиш шакллари, кадрлар малакаси, билими, маълумотлар базаси ва техник таъминоти, айланма капиталининг мавжудлиги
каби омиллар киради.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling