1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
Шартнома тушунчаси ва унинг мазмуни бўйича маслаҳатлар
Download 158.97 Kb.
|
AGROKONSALTING
- Bu sahifa navigatsiya:
- 35.Қишлоқ хўжалигида шартномаларни тузишнинг ўзига хослиги ва шартномаларнинг амал қилиш муддатлари, томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлар.
34.Шартнома тушунчаси ва унинг мазмуни бўйича маслаҳатлар.
Шартнома – бу бозор муносабатлари шароитида барча мулк шаклидаги корхоналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда бошқарув органлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларни тартибга соладиган асосий ҳуқуқий ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Хўжалик шартномасининг хусусиятлари: • Шартнома фақат тадбиркорлик фаолияти соҳасида, яъни фойда олиш мақсадида; • Шартнома юридик шахслар ва якка тартибда фаолият юритувчи тадбиркорлар ўртасида; • Шартнома товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида; • Шартнома фақат ёзма тарзда тузилади. Шартноманинг мукаммал, адолатли, томонлар учун ўзаро фойда асосида тузилиши ва шу билан биргаликда томонлар ўз ҳуқуқлари доирасида талаб қила олишлари, ҳамда ўз мажбуриятларини сўзсиз бажаришлари муҳим аҳамиятга эга. Шартноманинг таркиби: • Кириш • Шартнома мазмуни • Томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари • Томонларнинг жавобгарлиги • Қўшимча шартлар. Мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар қуйидаги: - шартномадан; - зиён етказиш натижасидан; - қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа асослардан келиб чиқади. 35.Қишлоқ хўжалигида шартномаларни тузишнинг ўзига хослиги ва шартномаларнинг амал қилиш муддатлари, томонларнинг хуқуқ ва мажбуриятлар. Тузиладиган шартномаларда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қатъий белгилаб қўйилади. Шартнома юзасидан фермер ва деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат: - шартномада назарда тутилган ҳолларда тайёрлов ташкилотидан уруғ ва экиш материаллари билан таъминлашни талаб қилиш; - маҳсулотни топширишда, унинг сифатини аниқлашда қатнашиш ва тайёрлов ташкилотидан маҳсулот учун тегишли тўловни талаб қилиш; - тайёрлов ташкилотидан маҳсулот етиштириш учун шартномада белгиланган муддатларда ва миқдорда аванс тўланишини талаб қилиш; - тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан амалдаги давлат стандартлари ва шартномани бажариш учун зарур бўлган бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлашни талаб қилиш; - тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан маҳсулот хўжалик ҳисобидан ташилганда транспорт харажатларини қопланишини талаб қилиш; - хизмат кўрсатиш ташкилотидан шартномага мувофиқ бериладиган буюртманомага биноан тегишли сифатдаги, ассортиментдаги маҳсулотлар етказиб беришни ва хизматлар кўрсатишни(ишларни бажаришни) талаб қилиш; - тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотидан шартнома шартларини бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик натижасида етказилган зарар қопланишини талаб қилиш. Хизмат кўрсатувчи ташкилот қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлади. Хизмат кўрсатиш ташкилотларининг мажбуриятлари: - хўжаликлар билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида шартномалар тузиш ва шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш; - хўжаликларнинг буюртманомаларига биноан шартномага мувофиқ муддатларда, миқдорда ва сифатда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш(ишларни бажариш); - етказиб бериладиган моддий-техника ресурслари, кўрсатиладиган хизматлар сифатининг шартномада белгиланган талабларга, шунингдек амалдаги стандартлар ва нормативларга мувофиқлигини таъминлаш; - шартномани бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик натижасида хўжаликка етказилган зарарни қоплаш. Шартнома мажбуриятларини бажаришда харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ва миқдорини баҳолаш, унинг учун ҳақ ўз вақтида ва тўғри тўланиши бўйича томонлар ўртасида низоли масалалар ва келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда, бундай масалалар ва келишмовчиликлар туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими томонидан судгача бўлган тартибда ёки хўжалик суди томонидан ҳал этилади. Download 158.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling