1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
Сув истеъмолчилар уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни ташкил этишнинг ҳуқуқий жиҳатлари бўйича маслаҳатлар
Download 158.97 Kb.
|
AGROKONSALTING
33.Сув истеъмолчилар уюшмаларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни ташкил этишнинг ҳуқуқий жиҳатлари бўйича маслаҳатлар.
1996 йил30 августда “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун асосида“Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари” ишлаб чиқилди. Бугунги кунда ушбу қонун доирасида мамлакатнинг барча тармоқларида, хусусан Сув истеъмолчилари уюшмаларида(СИУ) ҳам ҳисоб-китоблар олиб борилмоқда. Бироқ, айрим СИУларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари талаб даражасида ташкил қилинмаган. Шу нуқтаи назардан, СИУларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлари қонун талаблари асосида ташкил этиш лозим. Бунинг учун “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонуннинг қуйдаги моддаларига қатий таянган ҳолда иш юритиш мақсадга мувофиқ бўлади. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари” тўғрисидаги1-моддасига асосан СИУларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боғлиқ муносабатлар ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. “Бухгалтерия ҳисоби мақсади ва вазифалари” тўғрисидаги 2-моддасига асосан СИУларда бухгалтерия ҳисобининг мақсади СИУ раҳбари, кенгаш «Сув истеъмолчилари уюшмасида ҳисоб ва ҳисобот масалаларига оид тавсиялар»- Сув ресурсларини мукаммал бошқариш лойиҳаси раиси, аъзолари ва бошқа сув истеъмолчиларни ташкилотнинг иқтисодий ҳолати билан ўз вақтида тўлиқ ва аниқ бухгалтерия маълумотлари билан таъминлашдир. СИУларда бухгалтерия ҳисобининг вазифалари: • бухгалтерия ҳисоби ҳисоб варақларида активларни ҳолати ва ҳаракати, мулкий хуқуқлар ва мажбуриятларни ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш; • самарали бошқариш мақсадаида буҳгалтерия хисоби маълумотларини умумлаштириш; • молиявий, солиққа доир ва бошқа ҳисоботлар тузишдан иборат. “Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш” тўғрисидаги7-модда талабларига асосан СИУларда бухгалтерия хисоби ва хисоботини ташкил этиш раҳбар зиммасига юклатилади. СИУ раҳбари қуйдаги хуқуқларга эга: • бош бухгалтер раҳбарлигида бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтер хизматидан фойдаланиш; • бухгалтерия ҳисобини юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига ёки таркибига бухгалтерия субъекти ҳам кирадиган хўжалик бирлашмасининг марказлаштирилган ҳисобга олиш бўлимига юклаш; • бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш. СИУ раҳбари қуйдагиларни таъминлаши шарт: • ички ҳисоб ва ҳисобот тизими ишлаб чиқилишини; • хўжалик операцияларини назорат қилиш тартибини; • бухгалтерия хисоби тўлиқ ва аниқ юритилишини; • ҳисоб-китоб хужатларини сақланишини; • ташқи фойдаланувчилар учун молиявий ҳисобот тайёрланишини; • солиқ ҳисоботлари ва бошқа молиявий хужжатлар тайёрланишини; • ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини. “Молиявий ҳисобот” тўғрисидаги16-модда талабига асосан СИУларда молиявий ҳисобот бухгалтерия хисоби маълумотлари асосида тузилади. Молиявий ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади: - бухгалтерия баланси; - молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот; - асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот; - пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот; - хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот; - изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар. Молиявий ҳисоботнинг таркиби ва мазмуни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади. “Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври” тўғрисидаги18-модда талабига асосан СИУларда1 январдан31 декабрга қадар бўлган календар йил молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври ҳисобланади. Янгидан ташкил этилган СИУлар юридик шахс хуқуқи қўлга киритилган санадан бошлаб уша йилнинг31 декабрига қадар бўлган давр1-ҳисобот йили деб ҳисобланади. Агар СИУ1 октябрдан кейин руйхатга олинган бўлса, 1 ҳисобот йили кейинги йилнинг31 декабрида тугайди. Рўйхатдан ўтишга ёки юридик шахс ҳуқуқини олишга қадар амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидаги маълумотлар1 ҳисобот йили молиявий ҳисоботига киритилади. “Молиявий ҳисоботини тақдим этиш” тўғрисидаги19-модда талабига асосан СИУлар молиявий ҳисоботни қуйидагиларга тақдим этадилар: - солиқ органларига; - таъсис хужжатларига мувофиқ аъзоларига; - давлат статистика органларига; - қонун хужжатларига мувофиқ бошқа органларга. Молия ҳисоботи ҳисобот йили бошдан қушилиб борувчи жамлама тартибида йилнинг ҳар чорагида тақдим этилади. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади. “Бухгалтерия ҳужжатларини сақлаш” тўғрисидаги23-модда талабига асосан СИУлар бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлар, компьютер ҳисоби молиявий маълумотлари камида уч йил, молиявий ҳисобот қонун хужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақлайдилар. Бухгалтерия ҳужжатларини олиб қуйиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик” тўғрисидаги24-модда талабига асосан СИУларда бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар. Download 158.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling