1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Корхона (фирма) ҳақида маълумотлар келтирилади


Download 158.97 Kb.
bet31/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

2. Корхона (фирма) ҳақида маълумотлар келтирилади. Ундақуйидагилар ёритилади:
- корхонанинг(фирманинг) ташкил этилган вақти;
- рўйхатдан ўтганлиги;
- корхона сармоясининг таркиби;
- корхонага хизмат кўрсатаётган банк;
- корхона раҳбарияти ҳақида маълумот;
- корхонанинг ташкилий-бошқарув тузилиши;
3. Товар маҳсулот(хизмат турлари) тавсифи:
- ишлаб чиқаришга таклиф этилаётган маҳсулот ёки хизмат қандай эҳтиёжларни қондиради;
- бозордаги ҳозирги кунда мавжуд бўлган худди шу турдаги маҳсулот ёки хизматдан сизнинг маҳсулотингиз ёки хизматингиз қайси афзал томонлари бўйича ажралиб туради;
- таклиф этилаётган маҳсулот ёки хизмат қандай муаллифлик ҳужжатлари билан ҳимоя қилинган;
- таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматнинг нархлари қандай бўлиши мумкин ҳамда қанчалик рақобатга бардош беради;
- маҳсулот ёки хизматни сотиш натижасида қанчалик фойда нормасига эришиш мумкин.
4. Сотув бозори:
- маҳсулот ёки хизматнинг асосий харидорлари кимлар бўлади;
- ҳозирги вақтда ҳамда келажакда сотув ҳажми қандай бўлиши мумкин;
- асосий - рақобатчилар кимлар, уларнинг сотув хажми қанча, маркетинг стратегияси ва даромадлари қандай;
- рақобатчиларнинг маҳсулоти қандай: асосий тавсифномаси ҳамда сифат даражаси қандай;
- рақобатчилар маҳсулотлари ёки хизматларини қайси нарх- ларда сотмоқдалар, уларнинг нарх сиёсатлари қандай.
5. Маркетинг стратегияси:
- ички ва ташқи бозорларда маҳсулот ёки хизматни таклиф этаётган тақсимот ҳамда сотув тизими;
- сотув нархи ва нархни ташкил этиш тизими;
- реклама бўйича керакли чора-тадбирлар, таклиф этилаётган реклама воситалари ҳамда уларга кетадиган харажатлар таркиби;
- сотишга кўмаклашадиган чора-тадбирлар(паблик ре- лейшнз), харидорлар учун қўшимча имтиёзлар, сотувдан сўнгги хизмат кўрсатиш ва хрказолар.
6. Ишлаб чиқариш дастури:
- маҳсулот ишлаб чиқариш қаерда ташкил этилади;
- янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш лозимми;
- ёки ҳаракатдаги корхона қувватларидан(қайта қуролланти- риб) фойдаланиш мумкинми;
- режалаштирилаётган корхонада ишлаб чиқаришни мақсадга мувофиқ ҳажми қандай бўлиши керак;
- меъёрдаги қувватларга эришиш учун қандай инвестициялар зарур;
- корхона хом-ашё маҳсулотлари ҳамда бошқа ишлаб чиқариш омиллари билан қандай таъминланади;
- қандай технология ва воситалардан фойдаланилади;
- корхона бошқа корхона билан иш жараёнини такомиллаштириш устида ишлайдими.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling