1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
Download 158.97 Kb.
|
AGROKONSALTING
- Bu sahifa navigatsiya:
- 41.Бизнес-режа тузиш босқичлари, тартиби ва асосий шартлари.
Истиқбол режалар келгуси бир неча йилда корхонани ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, суръатлари ва кўламини белгилаб беради. Истиқбол режалар кўпинча прогноз характерига эга бўлади. Прогнозлар жорий режалардан фарқ қилиб директив характерга эга эмас, балки илмий-техникавий тараққиётнинг асосий йўналишларини
41.Бизнес-режа тузиш босқичлари, тартиби ва асосий шартлари. Хўжаликнинг бизнес-режасини тузишда, унинг молиявий иқтисодий ҳолати чуқур ўрганилган холда иш фаолиятининг стратегияси, бошқариш усули ва ҳозирги бозор шароитидан келиб чиқадиган ҳар хил муаммоларни ҳал қилишдан иборат бўлади. Маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида хўжалик қуйидаги тадбирларни ишлаб чиқиши керак: а) хўжалик қандай афзалликларга эгалиги; б) хўжаликнинг нозик томонларининг мавжудлиги; в) мақсадга эришиш учун инвестиция маблағлар талаб қилиниши; г) мақсадга эришиш учун қандай дадил қадамлар керак бўлиши. Бизнеснинг ҳамма босқичларида молиявий кўрсаткичларни тушуниш ва асослаш имконият муаммоларидан фойдаланишга хизмат қилади. Тахминлар шундай керакли саволларга жавоб берадики, хўжалик қачон пулга муҳтож бўлади, ундан қандай фойдаланади? Бизнес-режа лойиҳасининг босқичлари қуйидагилар: 1-босқичЛойиҳанинг мақсади ва вазифаси. Лойиҳа тузиш ташаббускорлари, инвесторлар, унга қизиқувчилар томонидан амалга оширилади. 2-босқич. Мавжуд материалларни инвентаризациялаш, йўналиш бўйича лойиҳалаштирувчиларни ички жавобгарлигини аниқлаш. 3-босқич. Берилган материалларни аниқлаш(тасодифий ҳодисалар учраши мумкин). 4-босқич. Бизнес-режани таркиби ва қўшимча бўлимлар 5-босқич. Бизнес-лойиҳани асосий бўлимларида вариантлар бўйича ҳисоблаш 6-босқич. Лойиҳани реализация қилиш самарадорлигини баҳолаш, берилган материалларга ишонч ҳосил қилиш. 7-босқич. Бизнес-режа асосий бўлимларининг ўзаро боғлиқлиги ва уларни таркиби 8-босқич. Олинган маълумотларни ташкилот мутахассислари бажарувчилар ва инвестор билан бизнес-режанинг бўлимлари бўйича келишуви. Лойиҳага қилинган танбеҳлар. 9-босқич. Лойиҳа бўйича кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш. 10-босқич. Келтирилган тўлиқ матн бўйича қизиқувчилар ўртасида муҳокама қилиниши, ташаббускорлар, инвесторлар, бизнес-режани тузувчилар билан мажлис ўтказиш Раҳбар ва мутахассислар«Бизнес-режа” ни тўғри ва амалиётдан фойдаланиш мумкин бўлган ҳолда тузиш ва уни қуйдаги муддатларда амалга оширилишини таъмин этиши зарур. 1. “Бизнес-режа” ни хўжалик раҳбари бошчилигида бош иқтисодчи, бош ҳисобчи, бош агроном, бош зоотехник ва тажрибали ишбилармонлар ва тадбиркорлар қатнашган ҳолда келгуси йил учун ноябр ойида тузилиб йил якуни билан аниқлик киритилади. 2. “Бизнес-режа” ҳўжаликнинг умумий йиғилишда йиллик ҳисобот билан биргаликда тасдиқланади. Шунинг учун«Бизнес-режа» ни тузишда аввал республикада тадбиркорликка доир оид қонунларни, ҳамда уларга киритилаётган ўзгаришларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага доир фармонларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини яхши билиш талаб этилади. Download 158.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling