42.Бизнес-режа тузишда баланс, норматив ва кўп вариантли ҳисоб-китоб усулларидан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар.
Хўжалик амалиётида нормалаштириш бу маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларининг нормал кечиши учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ва бошқа ресурслар заҳиралари ва сарфланишининг энг юқори ва энг қуйи нормаларини ишлаб чиқиш ва белгилаш усулидир. Нормалаштириш элементлари сифатида норма ва нормативларни кўрсатиб ўтиш мумкин. Норма бу – белгиланган сифатли(масалан, стандартли бир буханка нон чиқариш учун сарфланувчи ун нормаси, белгиланган хажмли металл конструкциясини кавшарлаш учун сарфланувчи электродлар сони ва ҳоказолар) маҳсулот(иш, хизмат) бирлигини таёрлаш учун хом-ашё, материал, ёқилғи, энергия ва ҳоказоларнинг абсолют сарфлаш мумкин бўлган максимал катталигидир. Норматив бу нисбий кўрсаткич бўлиб, абсолют катталикни эмас, балки ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланишнинг белгиланган ўлчамини, маҳсулот тавсифномаси ёки ташкилий-иқтисодий ҳатти-харакатларни акс эттиради.
Норма ва нормативлар асосида одатда режадаги давр учун фаолиятнинг техник-иқтисодий ва ташкилий шароитлари ётади. Вақт ўтиши ёки шароитларнинг ўзгариши билан, ушингдек, фан-техника тарақиёти таъсири остида мавжуд норма ва нормативлар қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Норма ва нормативлар қўлланиш миқёси ва нормалаштириш объектларига кўра фарқланади. Норматив асослари қўлланиш миқёсига кўра қуйидагиларга тақсимланади:
1. давлат ва тармоқ стандартлари ва талаблари асосида белгиланган нормативлар;
2. умумкорхона нормативлари, яъни корхонанинг ўзида ишлаб чиқилган ва қўлланувчи нормативлар;
3. цех нормативлари;
4. предметли, деталли ва операцион нормативлар.
43.Бизнес режанинг таркибий қисмлари.
Таклиф этилаётган лойиҳа турига қараб(қандай маҳсулот иш- лаб чиқариш ёки хизмат турларига қараб), бизнес-режанинг бўлимлари ҳам турлича бўлиши мумкин. Лекин, бундай хужжатнинг мазмуни озми-кўпми намунавий бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Резюме(хулоса). Бу бизнес-режанинг бошланувчи ва энг қисқа бўлимибўлиб, у ўзидан кейин келадиган барча бўлимларнинг хулосасини ўзида жамлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |