Нефть ва газ кон геологияси
Download 0.7 Mb.
|
Нефть ва газ кон геологияси дарслик
Нефть ва газ кон геологиясиMaъруза 1. Кириш.Фаннинг ахамияти ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Кон геологияси масалалари. Ахборот олиш усуллари ва олинган маълумотларини умумлаштириш. Халқ хужалигини асосий тармоқларидан бири нефть ва газ саноатидир. Энергетик балансда нефть ва газнинг улуши катта ва кундан кунга ортиб бормоқда. Келажакда хам 20-30 йил мобайнида хам ўз ўрнини йўқотмади. Дунёда кўп нефть қазиб оладиган 10та давлат АҚШ, Россия, Саудия Арабистон, Мексика, Хитой, Ироқ, Буйук Британия,Эрон, Кувайт ава Нигериядир. Нефт захираларми ер қобигида тарқалиши: Шимолий Америка-8%, Европа-8%, Жанубий Америка-8%, Африка-7%, Яқин Шарқ-65%. Кон геологияси геология, физика, гидродинамика, тектоника, стратиграфия, петрография, гидрогеология, ер ости гидравликаси ва бошқа фанлар билан боғлиқдир. Кон геологияси масалалари, усуллари ва воситалари:
Аниқ илмий масалалар-таркибида нефть ва газ бўлган ёки бўлмаган тоғ жинслари, уларнинг таркиби ва хусусиятлари. Методик масалаларнинг мақсади эски усулларни такомиллаштириш ва аниқ геологик масалаларни ечишга янги усулларни яратиш. Методологик масалалар - аниқ илмий кон геолгияси масаласини хал қилувчи хар хил усулларни самарадорлигини бахолаш ва янги усулларни ишлатиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш. Нефть ва газ ёки газконденсат конини ишлаб чиқаришга топширишда фақат унга табиий геологик объект сифатида қараолиши лозим. Шунинг учун ҳам нефть ва газ конлари ва уларнинг уюмларига уч нуқтаи назарда ёндашиш керак. Биринчидан, углеводород (УВ) уюмларигастатик ҳолатда деб ҳамда табиий геологик объектлар сифатида қаралиши шарт. Нефть ва газ уюмларига бундай муносабатда бўлишдан мақсад уюмнинг халқ хўжалигидаги қийматини асослаб бериш ва ундан ишлаб чиқариш лойиҳалари учун зарур бўлган маълумотларни олишдан иборат. Иккинчидан, УВ уюмларига динамик ҳолатида деб қараш лозим, чунки уларни ишлатиш даврида чиқариш қудуқлари туби томон нефть, газ ва сув ҳаракатланади, сув ҳайдаш қудуқларида эса юқоридан пастга, яъни қудуқ тубидан қатлам томон ҳаракатланиш жараёни бошланади. Бундай ҳолатда объектни динамик хусусиятларига фақат уюмнинг табиий геологик хоссалари (яъни ишлатиш системаси)гина эмас, балки унинг характери ҳам таъсир этади. Бундай параметрлар конни ишлатиш усулларини лойиҳалаштириш жараёнида аниқланади. Бошқача қилиб айтганда ишга тушириб юборилган нефть ва газ уюми икки компонентдан – геологик (уюмнинг ўзи) ва техник (уюмни шилатиш учун лойиҳалаштирилган техник воситалар системаси) компонентдан иборат бўлади ва улар бир-биридан ажратиб бўлмайди ган яхлит системани ҳосил қилади. Бундай яхлитлик геологик-техник мажмуа деб аталади (ГТМ). Учинчидан, УВ уюмига халқ хўжалиги объекти сифатида қараш лозим, чунки ГТМ техник компонентларининг тавсифи (қудуқлар оралиғидаги масофа, қудуқларни жойлаштириш, қудуқ тубидаги босим ва ш.к.) гелогик компонентлар хусусиятлари ва тавсифлари (уюмнинг ички тузилиши, жинслар ва флюидларнинг хоссалари ва ш.к.) орқали аниқланади, яъни уюмни ишлатиш системасининг техник иқтисодий кўрсаткичлари геологик компонентлар хусусиятлари ва тавсифлари (уюмнинг ички тузилиши, жинслар ва флюидларнинг хоссалари ва ш.к.) орқали аниқланади, яъни уюмни ишлатиш системасининг техник иқтисодий кўрсаткичлари геологик шароитлар билан чамбарчас боғлиқдир. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling