Нефть ва газ кон геологияси
Download 0.7 Mb.
|
Нефть ва газ кон геологияси дарслик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маъруза. Қудуқни бурғилашда геологик тадқиқотлар. Геолого -техник наряд. Қудуқни бурғилашни назорат қилиш, қувурни перфорациялаш, бурғилаш жараёнида олинган ахборотларни хужжатлаштириш.
Газ каротаж.
Қудуқ бурғилаш чоғида газ-нефтли қатлам очилганда сувли гил эритмага газсимон ва суюқ углеводородларнинг ўтишини ўрганишга асосланган. Қудуқдан чиқаётган гил эритмадан вақти-вақти билан ёки узлуксиз равишда намуна олиб, унинг таркибидаги газсимон ва суюқ углеводородлар миқдори аниқланади, эритма таркибидаги ёнувчи газлар миқдори маълумотидан газ каротажи эгри чизиғини чизишда фойдаланилади. Бунда ордината ўқига қабул қилинган масштабда қудуқ чуқурлиги, абсцисса ўқига гил эритмадаги газ миқдори метанга нисбатан фоизда қўйилади. Газ каротажи собиқ Иттифоқда 1963 йили биринчи бўлиб М.В. Абрамович ва В.А. Соколовлар томонидан ишлаб чиқилган ва Апшерон районидаги Карачухур конида синовдан ўтказилган. Ҳозирги вақтда газ каротажи жинсларнинг газ-нефтлилигини бошқа усуллар билан аниқлаш мумкин бўлмаганда ишлатилади. Газ каротажи натижасига кўра газга тўйинган қатламларни ажратиш мумкин. Гил эритмадан газ намунасини олишда газ каротажи станциясининг газсизлантиргичидан фойдаланилади ва газ миқдори газаниқлагич ёрдамида аниқланади. Керн олиб бурғилашда газ каротажи кернда бажарилиши ҳам мумкин. Газ каротажини ўтказишда оғир углеводородлар миқдорини углеводородли газларнинг умумий миқдоридан ажратилган ҳолда аниқлаш зарур, чунки нефтли қатламларда оғир углеводородлар кўп учрайди. Газ каротажини ўтказиш натижасида эгри чизиқ чизилади, унда қудуқни бурғилаш чоғида гил эритма қўшилган углеводород газларининг нисбий миқдори ўз ифодасини топади. Газ каротажи узлуксиз ўтказилганда иккита эгри чизиқ ёзилади, улардан бири углеводород газларининг умумий миқдорини, иккинчиси ― оғир углеводород газлар миқдорини кўрсатади. Агар қатламларда газ омили жуда юқори (50 м3/т ва ундан кўп) бўлса ва кенг кўламда ўзгарса, у ҳолда газ каротажи эгри чизиғида аномалиялар яққол ифодаланади ва кескин фарқланади. Газ омили паст қатламларда (30-40 м3/т ва ундан кам) ўтказилган газ каротажи эгри чизиғида оғир нефть уюмларига хос аномалиялар сезиларли ифодаланмайди ва кескин ўзгаришлар кузатилмайди, шу сабабли диаграммаларда уларни ажратиш мумкин бўлмайди. Демак, газ каротажи кўрсаткичларига нефтнинг физик хусусиятлари сезиларли таъсир кўрсата олади, газни нефтда эриш даражаси ҳам уларга боғлиқ. Маълумки, оғир нефть углеводород газларини яхши эрита олмайди ва уни кам миқдорда ажратади; енгил нефть эса углеводород газини яхши ва кўп миқдорда эритади, қатлам босими пасайганда уни тез ажрата олади. Намуна олинган ҳақиқий чуқурлик қудуқда газ намоёнланган (зоҳирий) чуқурлик билан намунани қудуқ тубидан унинг оғзигача кўтарилишига кетган вақт давомида қазилган интерваллар фарқи орқали аниқланади. Қудуқ туби чуқурлиги бурғилаш ускуналари узунлигини ўлчаш билан аниқланади, улар оралиғида эса газ каротажи станциясида қайд қилинган қудуқни чуқурлаштириш маълумотларидан фойдаланиб топилади. Гил эритмасини қудуқ тубидан унинг оғзигача кўтарилишига кетган вақт қудуқнинг ҳақиқий чуқурлигидан (намуна олинган вақтдан) аввалроқдаги чуқурлигини билдиради. Гил эритмасини қудуқ оғзига кечикиб этиб келиши, яъни кечикиш вақти қудуқ чуқурлигига ва эритмани айланиш тезлигига боғлиқ. Қудуқ диаметрини ва бурғилаш насоси сарфини ўзгармас миқдор деб ҳисоблаб, эритмани кечикиш вақти (Т) қуйидаги тенглама орқали топилади бунда Н ― қудуқ чуқурлиги, м; D ― қудуқ бурғиланган долото диаметри, мм; d ― бурғилаш қувурининг ташқи диаметри, мм; Q-бурғилаш насоси сарфи, л/с. Агар қудуқ турли диаметрли долоталар билан бурғиланган бўлса, кечикиш вақти ҳар бир участка (долото диаметри ўзгарган интервал) учун алоҳида ҳисобланади ва олинган натижалар қўшилади. Кечикиш вақтини ушбу усулда аниқлаш қудуқ диаметри долото диаметри билан тенг бўлганда натижа беради. Агар, қудуқ диаметри долото диаметридан фарқланса, чуқурликни ҳисоблаш натижаларига кавернометрия маълумотларидан фойдаланиб тузатишлар киритилади. Кечикиш вақтини юқорида қайд қилинган усулларда ҳисоблашда аниқ маълумотлар олиб бўлмайди, айниқса юқори газ кўрсаткичларига эга бўлган қатламларнинг ётиш чуқурлигини аниқлашда хатога йўл қўйилади. Бундай чуқурликлар газ каротажи диаграммасини қудуқ кесимининг бошқа методлар (мас., электр каротаж) ёрдамида ўрганилган диаграммалари билан таққослаш орқали аниқлаштирилади. Маъруза. Қудуқни бурғилашда геологик тадқиқотлар. Геолого -техник наряд. Қудуқни бурғилашни назорат қилиш, қувурни перфорациялаш, бурғилаш жараёнида олинган ахборотларни хужжатлаштириш. Бурғ қудуғи турли бурғилаш механизмлари ёрдамида қазиладиган тоғ иншооти бўлиб, одатда, унинг диаметри узунлигига нисбатан бир неча юз, ҳатто минг маротаба кичик бўлади. Унинг ёрдамида тоғ жинсларининг ётиш шароити, қалинлиги, таркиби, жинсларни тўйинтириб турган нефть, газ ва сувларнинг физик-кимёвий ва бошқа хусусиятлари ўрганилади. Қудуқ кесими ҳақида тўлиқ маълумотлар олиш учун уни бурғилашда пухта ва малакали геологик кузатув ишларини ташкил этиш билан бир қаторда қудуқда бажариладиган барча ишларни тўғри йўналтириш ва доимий геологик раҳбарликни амалга ошириш лозим. Нефть ва газ конларидаги қудуқларни бурғилаш пайтида қуйидаги геологик ишлар бажарилади:
Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling