Нефть ва газ кон геологияси
Маъруза 7. Нефть ва газ коллекторлари, улардаги нефть, газ ва сувларнинг хусусиятлари
Download 0.7 Mb.
|
Нефть ва газ кон геологияси дарслик
Маъруза 7. Нефть ва газ коллекторлари, улардаги нефть, газ ва сувларнинг хусусиятлари.
Кесмадан нефть ва газли қатламни ажратиш. Коллекторларни ғоваклиги, ўтказувчанлиги, сувга ва газга тўйинганлиги. Нефтгазли қатламларни хилма хиллиги. Макро-, микрохилмахиллик. Қудуқ кесимини таққослаш, муфассал таққослаш. Нефт уюмларини ишлатишнинг самарали тизимини яратиш ва улардан унумли фойдаланишни ташкил этиш учун нефтли жинсларнинг литологик-фатсиал ва коллекторлик хусусиятларини муфассал ўрганиш зарур. Тоғ жинсларининг таркиби, тузилиши ва уларнинг маҳсулдор қатлам майдони бўйлаб тақсимланишини билиш қудуқларни оқилона жойлаштириш, қатламга таъсир этиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва ҳайдаш қудуқлари бурғиланадиган жойларни асослаш имкониятини беради. Нефтли жинсларни мукаммал ўрганмасдан туриб нефт уюмининг сувланишини, нефтли қатламнинг ишланганлик йўсинини назорат қилиш ҳамда юқори нефт бераолишлик коеффисиентига эришиш мумкин бўлмайди. Фация деганда бир хил седиментация шароитида чўкиндилар ҳосил бўлиши тушунилади. Демак, фация бир хил таркибли чўкинди ҳосил бўладиган табиий фазовий вақтли система бўлиб, маълум бир физик-кимёвий шароитларда таркиб топади. Ҳар бир фацияга физик-кимёвий ва гидродинамик жараёнларнинг муайян ва бир хил типи ҳамда аниқ фауна ва флораси хос. Фацияни мураккаб табиий система сифатида ўрганишда топографик (топофациялар), биологик (биофациялар), чўкинди (седифациялар), гидрокимёвий ва ҳоказо фацияларни ажратиш мумкин. Масалан, дельта топофацияси, доломит лойқали седифация ва шунга ўхшаш фациялар. Фация номи умуман топофация номига мос келади. Фацияларнинг ҳосил бўлишини физик-географик, физик-кимёвий шароитларига кўра денгиз, континентал ва лагуна турларини ажратиш мумкин. Денгиз фацияси чўкинди жинс қатламлари орасида энг кўп тарқалган. Қадимий денгизларнинг қирғоққа яқин зоналарида ётқазилган чўкиндилар таркиби турли-туман бўлиб, уларнинг асосий қисми нефть-газга бой жинслардан иборатдир. Барқарор тектоник ва иқлимий шароитли областлар майдонида ҳосил бўлган ва генетик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган фациялар мажмуи формацияни ҳосил қилади. Чўкинди формацияларнинг платформа ва геосинклиналь турлари ажратилади. Платформа формациялари платформада ҳосил бўлади. Тектоник ҳаракатлар шиддатининг сустлиги жинслар гуруҳининг геологик таркибини акс эттиради. Динамик барқарор бепоён седиментация ҳавзалари турғун биоген ва хемоген ётқизиқларнинг катта майдонларда тўпланишига шароит туғдиради. Карбонатли, терриген-карбонатли ва галоген формациялар кенг тарқалган қадимий платформаларда бундай шароитлар мавжуд бўлган. Динамик фаолроқ ёш платформаларда терриген формация жинслари кўп учрайди. Карбонат ва галоген платформа формацияларининг ҳосил бўлишида иқлим муҳим рол ўйнайди. Магматик, трапп, кимберлит, трахибазалт ва таркиби бир-бирига яқин бошқа формацияларнинг бир хил ҳосилалари учрайди. Геосинклинал формациялар геосинклиналларда ҳосил бўлади. Геосинклинал режим шароити юқори тезлик, тектоник ҳаракатнинг табақаланиши ва кескин фарқланиши - вулканик, кимёвий, биологик йўл билан ҳосил бўлган тоғ жинслари таркибининг ҳар хиллиги, тўпланишининг тезлиги, фацияларнинг қалинлиги ва ранг-баранглиги билан ажралиб туради. Шунингдек, турли интрузив магматизмларнинг юзага келиши ва гидротермал жараёнларнинг ривожланиши тоғ жинсларининг шиддатли ўзгаришига сабаб бўлади. Геосинклиналларнинг ривожланишини эрта босқичига кремнийли-вулкан, аспидли, андезит-базалтли формациялар; ўрта босқичига - грауваккали, гилли, флишли, андезитли, рифли формациялар; кечки босқичига-қуйи моласс, вулканоген-моласс, тузли формациялар хосдир. Бу формация ётқизиқларининг литологик таркиби вертикал ва горизонтал йўналишларда ўзгарувчандир. В.П.Батурин ва П.П.Авдусинлар олиб борган илмий тадқиқотлар жинсларнинг коллекторлик хусусиятларига уларнинг литологик таркиби билан бир қаторда зарраларнинг катта-кичиклиги ва бир хиллиги ҳам таъсир этишини кўрсатди. Бунга кўра квартс зарралардан тузилган қум жинсларнинг ўтказувчанлиги юқори, дала шпати зарраларидан тузилганларининг ўтказувчанлиги кам, гилли сланетс ва филлитлардан таркиб топганлариники жуда ҳам кам ўтказувчанликка эга. Жинсларнинг коллекторлик ва ўтказувчанлик хусусиятларига слюда ва гил минераллар салбий таъсир кўрсатади. Юқори ғоваклилик ва ўтказувчанликка эга бўлган айрим жинслар таркибида нефт сақласада, кон-геологияси нуқтаи назаридан уларни коллектор, деб атаб бўлмайди, чунки ишлатиш чоғида у ичидаги нефтни бермайди. Шу сабабли нефт ва газ коллекторлари деганда нафақат ўзида флюидларни сақлайдиган, балки уюмни ишлатиш чоғида уларни ўзидан чиқара оладиган тоғ жинслари тушунилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling