Нефть ва газ кон геологияси


Download 0.7 Mb.
bet19/19
Sana17.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1533435
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Нефть ва газ кон геологияси дарслик

Ғоваклилик
Тоғ жинсларининг ғоваклилиги деб улардаги бўшлиқлар (ғоваклар, коваклар, ёриқлар) тушунилади. Тоғ жинсларининг ғоваклилиги ғоваклилик коеффисиенти орқали аниқланади. Унинг қиймати тоғ жинсидаги бўшлиқлар ҳажмининг унинг умумий ҳажмига нисбати билан топилади (фоизда ёки ўнлик бирликларда ифодаланади).
Қуйидаги ғоваклилик турлари мавжуд:
1) мутлақ (тўла, умумий) ғоваклилик - тоғ жинсидаги умумий бўшлиқлар (шакли, катталиги ва ўзаро жойлашишидан қатъий назар);
2) очиқ (тўйинган) ғоваклилик - ўзаро туташган ғоваклар мажмуи;
3)фойдали ғоваклилик - суюқлик силжиётган ғовакликлар мажмуи;
4) ёпиқ ғоваклилик - ўзаро туташ бўлмаган ғоваклар мажмуи (ёпиқ ғоваклилик, мутлақ ғоваклилик ва очиқ ғоваклиликлар фарқи билан аниқланади).
Морфологик белгиларга кўра қуйидаги ғоваклиликлар мавжуд: а) зарралар оралиғидаги ғоваклилик ― бўш, карбонат, гил жинслари зарраларининг жойлашишидан юзага келган ғоваклилик; б) ёриқли ғоваклилик ― унинг ҳажми 0,01-1% бўлиб, зарралар оралиғидаги ғоваклиликка нисбатан кам бўлади.
Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling