Нефть ва газ кон геологияси


Фотокаротаж ва уни изоҳлаш


Download 0.7 Mb.
bet13/19
Sana17.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1533435
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19
Bog'liq
Нефть ва газ кон геологияси дарслик

Фотокаротаж ва уни изоҳлаш
Қудуқ деворини суратга олиш (фотокаротаж) жинсларнинг литологик таркибини аниқлаш ҳамда уларнинг ғоваклилигини ва дарзлилигини (кўпроқ карбонат жинсларда) ўрганиш мақсадида амалга оширилади.
Суратга олиш қудуққа тушириладиган каротаж кабелига ўрнатилган ФАС1 фотоаппарати билан амалга оширилади. Асбобнинг диаметри 102 мм бўлиб, 600С гача температурада ва 50 МПа босимда ишлай олади. Қудуқ деворини айлана бўйлаб 7 см диаметрда ҳар 10-25 см да суратга олади. Асбоб қудуққа бир маротаба тушириб-кўтарилганда 25 м интервални текшира олади. Фотосуратлардан зич, дарзли ва ковакли жинсларни ажратиш мумкин.
Суратларни қудуқ деворининг асл ўлчамига мос келгунча катталаштириш имкони бор. Қудуқ тоза ва тиниқ суюқлик билан тўлдирилиб, олинган суратлардаги тасвирлар равшан бўлиб, улардан фойдаланиш осон кечади. Ювувчи суюқлик сифатида сувдан фойдаланса нефть ва газ учун бурғиланаётган қудуқларда олинган суратлар тиниқ чиқади, бунда фотоаппаратни қудуққа туширишдан олдин у тоза сув билан 0,5-1,0 соат давомида ювилади.
Нефт, кўмир ва руда конларида ҳамда гидрогеологик мақсадлар учун қазилаётган қудуқлар деворини суратга олиш натижасида коллекторлар, сув қатламлари ва ғоваклар бўшлиғи структурасини аниқлаш мумкин бўлади.
Фотосуратларда дарзликлар йўналиши, ривожланиши ва очиқлиги яхши кўринади. Шунингдек, уларда диаметри 1-3 мм гача бўлган ҳамда ишқорли зоналарда диаметри бир неча см дан 10 см гача ва ундан йирик очиқ макробўшлиқлар яхши ифодаланади. Бундай дарзлик ва бўшлиқларни керн материали асосида аниқлаш ва ўрганишнинг имкони йўқ.
Қудуқ кесимида бундай дарзлик ва бўшлиқларнинг бўлиши бурғилаш чоғида гил эритмасининг жадал ютилишига олиб келади.
Акустик каротаж ва уни изоҳлаш
Акустик каротаж суюқлик билан тўлдирилган қудуқда ўтказилади, суюқлик тебратгич генератор ва приёмникнинг атроф муҳит билан боғланиши учун зарур. Газ билан тўлдирилган гил эритмасида генератор ва приёмникнинг табиий муҳит билан акустик контакти бузилади.
Қудуқни цементлаш сифатини назорат қилишда эластик тўлқинларнинг сўниши ўлчанади. Ўлчаш мустаҳкамлаш қувурларининг цементланган қисми ичида амалга оширилади.
1980 йилдан бошлаб бу методдан кон геофизикасида кенг фойдаланилмоқда. Унинг ёрдамида кесимдаги жинсларнинг литологик таркиби, коллекторларнинг ғоваклиги ҳамда эластик тўлқинларнинг ҳаракатланиш вақти йиғиндиси аниқланади, кесимни таққослаш масалалари ҳал этилади ва қудуқни цементлаш сифати назорат қилинади.
Тоғ жинсларининг ғоваклилигини аниқлаш акустик каротажнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ғоваклиликни баҳолашнинг бошқа методларига қараганда акустик каротаж бир қатор афзалликларга эга, чунончи унинг кўрсаткичлари билан ғоваклилик коэффициенти оралиғида чизиқли боғланиш мавжуд бўлиб, ғоваклиликнинг ўзгариш интервалларида у сақланиб қолади. Бундан ташқари акустик каротаж кўрсаткичларига қудуқдаги суюқлик характери кам таъсир этади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling