Нефть ва газ кон геологияси


Нефть ва газ конлари геологияси таърифи


Download 0.7 Mb.
bet2/19
Sana17.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1533435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Нефть ва газ кон геологияси дарслик

Нефть ва газ конлари геологияси таърифи. Нефть, газ ва газконденсат уюмларини ҳалқ хўжалиги объекти сифатида ўрганиш, уюмни ишлаб чиқаришга тайёрлаш (разведка жараёнида), тадқиқотларни, шунингдек, тасдиқланган схема ёки лойиҳаларни (охиригача разведка қилишда, конни саноат миқёсида бурғилашда, кондан фойдаланишни бошқаришда) амалга ошириш учун махсус кузатувлар ва тадқиқотларни бажариш кўп вақт ва харажатларни талаб этади. Бундай мақсадлар учун ажратилган маблағлардан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш катта давлат аҳамиятига эга бўлган вазифадир.
Турли тадқиқотлар ва геологик қидирув ишлари йўналишини аниқлаш, ишнинг мақсади ва вазифаларига мос келадиган маълумотларни таҳлил қилиш ва умумлаштириш – уюмлар ва уларда содир бўладиган жараёнлар тўғрисида ишончли маълумотлар олиш, лойиҳалаштирилаётган ишлаб чиқариш системасини ва конни ишлатишни тартибга солиш, кондан фойдаланиш самарадорлигини ошириш кон тгеологияси фанининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шундай қилиб, нефть ва газ конлари геологияси фанининг асосий мақсади нефть ва газ конлари ва уюмларини халқ хўжалигида катта ахамиятга эга бўлган объект сифатида ўрганиш, уларни ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг энг самарали усулларини геологик асослаш, атроф-мухитни асраш ва ундан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, улар тўғрисидаги хар томонлама тўлиқ маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва тахлил этишдан иборатдир.
Маълумот олиш воситалари.
Бирламчи ахборот ва маълумот олиш воситасига қудуқдан намуна олишдаги кузатишдан бошланади. Махсулор қатламдан олинган суюқлик, газларни тахлили, керн, шлам, нефть ва сувларни намуналаридан тажриба хоналарда махсус асбоб ва ускуна ёрдамида тоғ жинсини геолого-физик, қатлам суви ва углеводородларни физик-химик хусусиятлари тўғрисида маълумот олиш.
Геофизик усуллар ёрдамида тадқиқот қилишдан олинган маълумотларга асосланиб қуйидагиларни амалга оширилади:
  • қудуқларни геологик кесимни ўрганиш
  • қудукларни техник холатини ўрганиш
  • ишлаб чиқариш жараёнида қатлам нефтли ва газлилигини ўзгаришини назорат қилиш ва х.з.

  • Гидродинамик тадқиқот уюмлар ёрдамида коллекторларни ёрқин хусусиятини, қудуқлар махсулдорлигини, қатлам босими билан боғлиқлигини ўрганади.

Тадқиқот уч хил гидродинамик усул билан олиб борилади:
  • Қатлам босимини тикланиши
  • Ўрнатилган тартибда махсулот олиш (метод установившихся отборов)
  • Қудуқларни ўзаро боғлиқлигини аниқлаш

  • Ахборот олиш воситалари
  • Биринчи навбатда эмперик (тажриба амалиёт) воситаси билан қудуқлардан маълумот олиш.
  • Кеинги ўринда хар хил асбоб ва ускуналар ёрдамида маълумот олиш.


Шуларни қаторига керн олиш учун калоннали долото, ёнлама бурғуловчи ва отувчи грунтонослар, қатлам намунаолгичлари, хар хил геофизик зондлар, қатлам синовчи асбоблар, инклинометрлар, дебитометрлар,расходометрлар, тажриба ускуналари ва қурилмалари киради.
Моддий андозалаш. Иккиламчи маълумот олишни асосий воситасидир. Қатламни моделлаштириш(қумли труба).
Табий андозалаш. Бирорта янги усулни кенг кўламдасинашдан олдин уларни катта бўлмаган майдонда синаб кўриш ва ундан маълумот олиш.
Ишлаб чиқариш тажрибаси. Бу ўхшатиш назариясига жавоб берувчи уюмда ишлаб чиқариш жараёнини нефть ва газ қазиб олишга қаратилган масала.
Кузатиш. Конда ёки уюмда ишлаб чиқаиш жараёнида қудуқлардан олинган уюмда бўлаётган жараёниниифодаловчи йўл маълумотлар.
Олинган маълумотларни умумлаштириш.
Асосан икки усулда бажарилади:
  • Эмперик
  • Назарий

  • Эмперик маълумотларни андозалаш усуллари билан ишлатилади.
    Андозалаш икки турга бўлинади:
  • Моддий андозалаш.
  • Фикрий андозалаш.

Фикрий андозалаш-уюмни ўрганиш жараёнини олиш мумкин. Секин-аста, кетма-кет фикрий тахминларни геолог хархил кесмалар, схемалар, хариталар ва жадваллар кўринишида ифода этади.
Математик андозалаш хам фикрий андозалашнинг бир тури бўлиб, эхтимоллар статик назарияси ёрдамида абстракт структурани реал объект сифатида андозаси тузилади.
Чизиқли (графический) андозалашхам фикрий андозалашни бир тури бўлиб, кон геологиясида бунга муфассал ва бошқа хужатлар киради.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling