Нефть ва газ кон геологияси
Маъруза 4. Қудуқ кесмасини геофизик усулларда ўрганиш.Қудуқ кесмасини ўрганиш учун геофизик усулларидан олинган маълумотларни геологик тахлили
Download 0.7 Mb.
|
Нефть ва газ кон геологияси дарслик
Маъруза 4. Қудуқ кесмасини геофизик усулларда ўрганиш.Қудуқ кесмасини ўрганиш учун геофизик усулларидан олинган маълумотларни геологик тахлили.
Каротаж диаграммасини изоҳлаш орқали кон геологиясига тааллуқли муҳим масалалар ҳал қилинади. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) турли литологик таркибга эга бўлган қатламларнинг ётиш чуқурлигини ва улар чегараларини аниқлаш; 2) тадқиқотлар олиб борилаётган қудуқ кесимидаги жинсларнинг литологик таркибини аниқлаш; 3) қатлам кесимида нефть ва газ коллекторларини ажратиш; 4) қатламни нефть, газ ва сувга тœйинганлик даражасини белгилаш; 5) қатламни коллекторлик хусусиятларини ― ғоваклилиги, ўтказувчанлиги ҳамда нефтга тўйинганлигини баҳолаш. Ҳозирги даврда қудуқда бажариладиган геофизик тадқиқотлар методлари мажмуаси мавжуд бўлиб, улар амалиётда кенг қўлланилади: 1. Стандарт электр каротаж қудуқ танаси бўйлаб уч электродли каротаж зонди (КС) ва қудуқда ўз-ўзидан юзага келадиган табиий қутбланиш (ПС) методлари ёрдамида жинсларнинг зоҳирий қаршилигини ўлчашга асосланган. Каротаж диаграммаси ёрдамида геологик кесимларни таққослаш, стратиграфик горизонтларни аниқлаш ва бошқа масалаларни ҳал қилиш мумкин бўлади. 2. Ёнлама зондлаш каротажи (БКЗ) электр каротаж усулларидан бўлиб, қудуқ танаси бўйлаб ҳаракатланадиган турли узунликдаги (0,4 м дан 8,0 м гача) каротаж зондлари мажмуаси билан жинсларнинг зоҳирий солиштирма қаршилигини ўлчашга асосланган. Одатда БКЗ да битта бурғ снарядига ўрнатилган бир турдаги, ҳар хил узунликдаги бир нечта (5-7 хил узунликда бўлган) электр зондлари ишлатилади. Узунлиги ҳар хил бўлган зондлар билан ўлчаниб, турли радиусда ўрганилган каротаж диаграммалари олинади. Диаграммаларда қатламларнинг чегаралари, жинсларнинг ҳақиқий қаршилиги, бурғилаш эритмасининг шу қатламларга қандай чуқурликда сингигани аниқланади. 3. Ёнлама микрокаротаж (МБК) жинсларнинг зоҳирий қаршилигини кичик экранли зонд билан ўчлашга асосланган. Бурғ қудуғи деворига жипслаштириладиган электр токини ўтказмайдиган резина асосли бошмоқда электродлар жойлаштирилади. Зондларининг икки, уч ва тўрт электродли турлари бор. МБК усули ёрдамида қуйидаги масалалар ҳал этилади:
4. Гамма-каротаж (ГК) тоғ жинсларининг табиий радиоактивлигини ўрганади. Қудуққа гамма каротаж радиометри туширилади. Унинг таркибий қисмини гамма-нурларнинг индикатор (ҳисоблагич)лари ташкил этади. ГК усулининг диаграммаси бурғиланаётган қудуқларнинг кесимларини таққослаш, тоғ жинсларининг литологик тавсифини, гиллилик коэффициентини аниқлаш, радиоактивлиги юқори бўлган жинсларни ажратиш, кичик гамма актив жинсларни аниқлаш ва талқин қилишда фонни инобатга олишда қўлланилади. 5. Нейтрон гамма-каротаж (НГК) радиоактив каротажнинг бир тури бўлиб, бунда қудуққа нейтрон манбали зонд туширилади. Унга ўрнатилган нурланиш индикатори ёрдамида атроф муҳит билан нейтронларнинг ўзаро таъсиридан юзага келган нурланиш шиддати аниқланади. НГК ёрдамида қудуқ бўйлаб чизилган эгри чизиқ орқали сувли қатламларнинг жойлашишини ҳамда улар чегараларини ажратиш мумкин бўлади. 6. Нейтрон каротаж (НК) радиоактив каротаж турларидан бўлиб, қудуқ кесимидаги тоғ жинсларини нейтронлар билан таъсирлантириб, уларнинг атом ядроларидан қайта сочилган гамма-нурлар ёки нейтронлар зичлигини ўлчаш орқали очиқ ва мустаҳкамлаш қувурлари билан жиҳозланган қудуқлардаги сув-нефть ва газ-нефть туташ юзалар сатҳини аниқлаш мумкин. 7. Акустик каротаж (АК) товуш ва ультратовуш диапозонли частотада эластик тўлқинларнинг тавсифлаб, тоғ жинсларининг акустик хусусиятларини ўрганишга асосланган. АК бурғ қудуқ аппарати, тўлқин тарқатгич ва тўлқин қабул қилгичдан иборат. 8. Каверномер (кавакўлчагич) қудуқ диаметрининг унинг танаси бўйлаб ўзгаришини ўрганади. Кавакўлчагич тўртта дастакдан иборат бўлиб, махсус ўрнатилган пружиналар дастак учини қудуқ деворларига қисиб унга доимо тегиб туришини таъминлайди. Кавакўлчагич қудуқ бўйлаб ҳаракатланганда дастаклар қудуқ диаметрининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ер юзасидаги каротаж станциясига юборади. Натижада, қудуқ диаметрининг чуқурлик бўйлаб ўзгаришини кўрсатувчи эгри чизиқ ― кавернограмма чизилади. 9. Газ каротажи (ГК) қудуқ бурғилаш чоғида гил эритмага ўтувчи углеводород газларининг миқдорини аниқлашга асосланган. Унга кўра газга тўйинган қатламларни ажратиш мумкин. Гил эритмадан газ намунасини олишда газ каротажи станциясининг газсизлантиргичидан фойдаланилади ва газ миқдори газаниқлагич ёрдамида аниқланади. Керн олиб бурғилашда ГК кернда бажарилиши ҳам мумкин. ГК диаграммасини таҳлил қилишда унга таъсир этувчи омилларни (масалан, бурғилаш тезлиги, гилли эритмаларнинг ҳаракат тезлиги, уларнинг сифати ва б. халақит берувчи жараёнларни) ҳи-собга олиш зарур. ГК тадқиқотлари гил эритмадан олинган намунани люминесцент-битуминологик таҳлил ва қудуқни бурғилаш тезлигини ўлчаш ишлари билан қўшиб олиб борилади. 10. Ҳозирги даврда юқорида қайд қилинган радиоактив каротаж методлардан ташқари гидродинамик, импульсли нейтрон-нейтрон, индукцион, магнит, механик ва бошқа каротажларнинг турлари кўп бўлиб, бурғ қудуқлари кесимини ўрганишда улардан ҳам унумли фойдаланилади. Бундай каротаж методлари кон геофизикаси фанида муфассал баён этилган. Шунингдек, қудуқдаги тадқиқотларни автоматик равишда бажарадиган системалар шаклланмоқда. Улар ёрдамида жинсларнинг геологик ва геофизик параметрларини бурғилаш жараёнида аниқлаш ҳамда бурғилаш режимини тўғри танлаш, бурғилашни ишончли бошқариш мумкин бўлмоқда. Маъруза 5. Қудуқ кесмасини ўрганишни қўшимча усуллари: шламни ўрганиш, гранулометрик тахлил, микроминералогик тахлил, белгиланган қатламни ўрганиш, қудуқ кесмасини микрофауна ёрдамида ўрганиш, спора ва чанг тахлили, бурғиланишига қараб ўрганиш, механик каротаж, фотокаротаж, акустик каротаж, газ каротаж ва х.з. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling