Нефть ва газ кон геологияси


Maъруза 2. Кон геологияси ривожланиш тарихи. Ривожланишнинг асосий даврлари


Download 0.7 Mb.
bet3/19
Sana17.06.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1533435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Нефть ва газ кон геологияси дарслик

Maъруза 2. Кон геологияси ривожланиш тарихи. Ривожланишнинг асосий даврлари.
Нефть ва газ конлари геологияси фани ривожланишининг асосий даврлари.
Биринчи давр - нефть-газ саноатининг бошланишидан то 1918 йилгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Бу даврда Россияда нефть фақат Апшерон яримороли ва Майкоп районидан олинар эди. 1871 йилга (Россияда нефть саноатининг пайдо бўлишининг расмий санаси) қадар нефть олиш техникаси амалда бўлмаган.
Нефть қўлда қазилган, чуқурлиги 150м ва кенглиги 1-1,5мга тенг бўлган қудуқлардан ёғоч челакларда олинар эди. Кубанда (1864 й.,Кудако дарёси) ва Апшерон яриморолида (1869 й. Болохона) қазилган, чуқурлиги 40-70мгача бўлган қудуқлардан биринчи марта нефть фаввора (фонтан) бўлиб отилиб чиққан. Қудуқларни жиҳозлаш техникасининг мукаммал бўлмаганлиги туфайли кўпинча нефтли қатламнинг қалинлигини тўлиқ очиш имконияти бўлмаган (қўлда қазилган қудуқ ва бурғи қудуқларида қатлам босимига қарши босим ярата олинмаган), қатламдан чиқаётган босимли нефтни бўйсундириб олиш ва тартибга солиш жуда қийин кечган.
Одатда очилган нефтли қатламнинг қалинлиги 1-3 м гача борарди. Бу даврда конни ишлатишда қандайдир бирор асослар мавжуд бўлмаган. Шунинг учун ҳам қудуқдан маҳсулот қазиб чиқариш жараёни ҳеч бир илмга амал қилмаган ҳолда борар эди. Нефти бор ерлар алоҳида шахслар томонидан баҳоланар ва айрим ҳолларда олди-сотди асосида қўлдан-қўлга ўтиб турарди.
Бу вақтда америкалик геолог Бриттснинг 1868 йилда олға сурган фарази амалда эди. Олимнинг илмий фаразига кўра нефтни қудуқлар туби томон ҳайдайдиган ягона куч фақат нефтда эриган газнинг таранглик кучи бўлиши мумкин, деб қаралар эди. Ўша давр тушунчасига биноан нефть чиқарадиган ҳар бир қудуқнинг қатламга кўрсатадиган таъсири узоққа бормайди, деб ҳисобланар ва уни таъсир радиуси деб аташар эди.
1888 йилда А.М.Кошин деган геолог биринчи марта ҳажмий метод асосида нефть заҳираларини ҳисоблаб чиқди. XIX асрнинг 90-йилларида А.М.Кошин қудуқ дебитини вақт давомида ўзгариб бориши тўғрисидаги статистик маълумотларни таҳлил қилиб, Боку районидаги 4 та эски майдондаги нефть кони заҳирасини ҳисоблаб чиқди. Бундай иш нефть қудуқларининг маҳсулот бериш миқдорининг ўзгаришидаги баъзи бир қонуниятларни аниқлашга ва маҳсулот миқдорини аста-секин камайиб боришини англатувчи "эгри чизиқ" методини ишлаб чиқишга сабаб бўлган. Р.Арнольд ва Р.Андерсон 1908 йилда АҚШдаги Колифорния нефть конлари учун эгри чизиқлар методини таклиф қилишди.
1905 йилда И.Н.Стрижев ҳажмий метод асосида Грозний райони конларидаги нефтнинг заҳирасини ҳисоблаб чиқди. 1910-1912 йиллар мобайнида йирик геолог-нефтчи олим, нефть геологияси фани асосчиси И.М. Губкиннинг Майкоп нефть районига оид илмий асарлари нашр этилди. Ўша пайтда И.М.Губкин биринчи марта ўзига хос бўлган "панжасимон" уюмларнинг ҳосил бўлишини ҳар томонлама тушунтириб берди ва нефтнинг стратиграфик уюмлари тўғрисидаги тушунчани фанга киритди. Олим биринчилардан бўлиб структуралар харитасини тузиш методини яратди.
1910-1917 йилларда С.И.Черноцкий "эгри чизиқ методи"ни такомиллаштириб, қудуқларнинг дастлабки маҳсулдорлиги уларнинг зичлигига боғлиқлигини ҳисоблаш методини таклиф этди.
Шу даврларда қудуқларни ўрганишда геофизик методлардан фойдаланила бошланди. 1906-1916 йилларда машҳур геолог Д.В. Голубятников Озарбайжон ва Доғистоннинг 300 дан ортиқ нефть қудуқларидаги қатламларнинг температурасини мунтазам ўлчаб борди. Шунингдек, у биринчилардан бўлиб, нефть конлари геологиясининг баъзи масалаларини ҳал этишда геотермияни қўллаш мумкинлигини аниқлади. Ўша даврлардаги нефть заҳираларини ҳисоблаш, уни қазиб олиш ва геологик маълумотларни мукаммаллаштириш борасида бажарилган ишларда изчиллик етишмас ва кўпроқ тасодифий ҳолда бажарилар эди.
Нефть ва газ геологияси фани ривожланишининг биринчи даврида, яъни XIX асрнинг 80-йилларида Ўзбекистонда нефть олиш ва қайта ишлаш саноати бошланғич ҳолатда бўлган. 1880-1883 йилларда Қамишбошидаги Локан (Фарғона вилояти) участкасида 4та разведка қудуғи қазилган. Уларнинг қолдиқлари шу кунга қадар сақланиб қолган. Қудуқлар зарбали усулда қазилиб, чуқурлиги 36,2 м гача, кенглиги 219 мм (8 дюм)гача етган. Дастлабки қудуқлардан 5 т. дан 12 т. гача нефть қазиб олинган. Тадбиркорлардан биринчи бўлиб Д.П.Петров нефтни саноат асосида ола бошлаган. 1885 йилда Д.П.Петров бир қанча нефтли участкаларни сотиб олади ва Шўрсув районида қўл кучидан фойдаланган ҳолда иккита қудуқ қазитади.
Бу қудуқлардан иккита ишчи тагида клапани бўлган узун челак билан бир суткада 400-500 кг, бир йилда эса 100-130 тоннагача нефть оларди. Д.П.Петров ўзининг кичкина заводида бу нефтни ҳайдаш йўли билан керосин олиб, Тошкент, Андижон ва бошқа шаҳарларда сотган. Шундай қилиб собиқ Туркистонда янги саноат – нефть саноати ташкил топиб, секин-аста такомиллашиб борди ва кейинроқ Ўзбекистон халқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бирига айланди.
Фарғона водийсида дастлаб қазилган қудуқлар ер юзасидан унчалик чуқур бўлмаган. Бу ерда 4 та нефтли горизонт борлиги аниқланган. 1901 йилдан бошлаб қудуқларни механизмлар ёрдамида бурғилаш бошланган. Дастлабки қудуқнинг чуқурлиги 278 м га борган ва 1904 йилнинг сентябрь ойида бу қудуқдан нефть фаввора бўлиб отилиб чиққан. Қудуқнинг 1 суткалик маҳсулдорлиги 130 т. ни ташкил этган.
Бу воқеа ўлка саноатчиларида зўр қизиқиш уйғотди. 1904 йилда биринчи бўлиб “Чимён” Фарғона нефть ва тоғ саноати ширкати ташкил этилди. Ўша йили Чимён қишлоғига яқин бўлган жойдаги, Ванновск темир йўл бекатида нефтни ҳайдайдиган завод қурилди.
Яқин 4 йил мобайнида Фарғона водийсида Ёрқўтон, Санто конлари ишга туширилди ва нефтни узоққа узатадиган Чимён-Ванновск қувурининг қурилиши ниҳоясига етди. Нефтни ҳайдаш заводи реконструкция қилинди (қайтадан тикланди). XX аср бошида Қўқон шаҳрида Фарғона нефть саноати ширкати ташкил этилди (1900 й.) 1904 й. Октябрь ойида ташкилотнинг номи ўзгартирилиб, “Чимён” Фарғона нефть ва тоғ саноати Акциядорлик жамияти деб аталди. 1907 йилдан бошлаб жамият бошқаруви Санкт-Петербургга кўчирилди.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling