Pul va inflatsiya : 1 Инфляциянинг моҳияти


Download 70.23 Kb.
bet1/3
Sana23.04.2023
Hajmi70.23 Kb.
#1390081
  1   2   3
Bog'liq
Pul va inflatsiya

Pul va inflatsiya

:

1) Инфляциянинг моҳияти.

2) Инфляциянинг асосий турлари.

3) Инфляция даражаси.

4) Пул муомаласини барқарорлаштириш ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари.

Таянч тушунчалар. Инфляция, муомалада ортиқча пулнинг вужудга келиши, талаб инфляцияси, таклиф инфляцияси, пул миқдори. Инфляция турлари, ўрмаловчи ёки эвида бўладиган инфляция, сузиб юрувчи инфляция; югурувчи инфляция ёки гиперинфляция. Инфляциянинг енгил турлари; стагфляция; очиқ инфляция, яширин инфляция. Инфляция юз бераётган шароитдаги 2 хил вазият.

I. Бозор иқтисодиёти пулга талаб ва пулга таклиф мувозанатда

бўлишини тақазо қилади. Аммо бу мувозанат бузилиши ҳам мумкин. Бунга сабаблардан бири - ишлаб чиқариш ҳажми, баҳо, пулнинг айланиш тезлиги ва пул миқдори ўртасидаги мутаносибликнинг бузилишидир.

Aмерикада фуқаролар уруши даврида (1861- 1865 йиллар) биринчи марта муомаладаги қоғоз пуллар миқдори кўпайиб кетган.

Инфляция нисбатан кенг миқёсда XX асрнинг бошларида биринчи жаҳон уруши йилларида вужудга келган.

Инфляция – мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараён бўлиб, такрор ишлаб чиқаришда номутаносибликларни юзага келтиради.

Инфляция - муомалада нисбатан ортиқча пул вужудга келиб, баҳоларнинг ўсиши, пул харид қобилиятининг ёки қадр-қийматининг пасайишидир.

Инфляция - бу пул бирлигининг қадрсизланиши ва шунга мос равишда товарлар ва хизматлар баҳосининг ўсишидир.

Пул: - товарларга

- олтинга

- ўз қадрини барқарор сақлаётган валюталарга нисбатан қадрсизланади.

Инфляция (лотинча) сўзи таржима қилинганда, кўпчиш, бўртиш деган маъноларни билдиради.

Инфляция алоҳида олинган бозорлардаги товарлар нархининг ўсиши эмас, балки умумиқтисодий фавқулодда ходисадир.

Нархларнинг ошиши бутун мамлакат микёсида юз беради.

Инфляция юзага келишига сабаблардан бири ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилаётган маҳсулот ва хизматлар миқдорини кескин кўпайтира олмасликлари ва хизматларни сотиб олишга эҳтиёжлари ва талабларини тез ўсиб боришидир.


Download 70.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling