Pul va inflatsiya : 1 Инфляциянинг моҳияти


) Югурувчи инфляция ёки гиперинфляция. Бунда бозордаги нархлар тез, шиддат билан ўсади, пулнинг қадри тез пасаяди. Одамларнинг пул топишга интилиши минимал даражага тушади


Download 70.23 Kb.
bet3/3
Sana23.04.2023
Hajmi70.23 Kb.
#1390081
1   2   3
Bog'liq
Pul va inflatsiya

3) Югурувчи инфляция ёки гиперинфляция. Бунда бозордаги нархлар тез, шиддат билан ўсади, пулнинг қадри тез пасаяди. Одамларнинг пул топишга интилиши минимал даражага тушади.

Югурувчи инфляциянинг яна бир белгиси – корхоналар, ташкилотлар, аҳолинима қилиб бўлса ҳам қадрли пул- валюта йиға бошлайди.

Гиперинфляция шароитида нархни мутлақо тартибга солиб бўлмайди. Нархлар ойига 40-50 % атрофида ўсади.

Гиперинфляция натижасида мавжуд пул тизимининг тамомила барбод бўлиши хавфи туғилади, чунки пул ўз функцияларини бажармай қўяди.

Одамлар қадрсизланган пулдан қутулиш учун тезда кераксиз товарларни ҳам сотиб ола бошлайди.

Инфляция иқтисодиётга, молия тизимига, банк тизимига, аҳолининг турмуш даражасига таъсир кўрсатади.

Инфляциянинг мавжудлиги ва кучайиши иқтисодиётни ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Буни қуйидаги ҳолатларда кузатиш мумкин:

- энгаввало, халқ хўжалигининг айрим тармоқлари ривожланишидаги мутаносиблик бузилади;

- ишлабчиқаришда стихиялилик ҳолатлари кучайиб боради;

- узоқ муддатли капитал қўйилмалар фойдасиз бўлиб қолади, ишлаб чиқариш соҳасига капитал қўйишлар кескин камаяди.

- нарх- навонинг доимий равишда ўсиб бориши, товарларни захирада сақлашга ва уларни кейинроқ юқори бахоларда сотишга ундайди.

- истеъмол ва талабнинг таркибида кескин ўзгаришлар юзага келади. Одамлар пулдан қочиш мақсадида дуч келган товарларни сотиб ола бошлайдилар.

Улгуржи нархлар индекси пасайишининг таъсири бир йил оралиқ билан чакана нархлар индексининг пасайишида намоён бўлди.

Инфляцияга қарши узок муддатли ва қисқа муддатли сиёсат олиб борилади.

Узоқ муддатли сиёсат қуйидагиларни ўз ичига олади:

- ишлаб чикаришни рақобатлаштириш, монополияга қарши кураш, қулай рақобат муҳитини шакллантириш, иқтисодиётни эркинлаштириш;

-солиқ тизимини такомиллаштириш;

- бюджет тақчиллигини қисқартириш.


Download 70.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling