1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Ер участкаларини фойдаланишга бериш ва фойдаланиш шартлари бўйича маслаҳатлар


Download 158.97 Kb.
bet19/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

28.Ер участкаларини фойдаланишга бериш ва фойдаланиш шартлари бўйича маслаҳатлар.
Ердан фойдаланиш унумдорлиги уч хил бўлади:
1.Тупроқ унумдорлиги-намлик сиғими, сув ўтказувчанлиги механик, физик, химиявий, биологик таркиби, озуқа моддаларнинг умумий захираси билан ўлчанади.
2. Тупроқнинг таркибий унумдорлиги- ерга вақтинча дам бериш, дарахт барглари, ёввойи ўтлар таналари, илдиз чириши, дуккакли экинлар экиш билан тупроқ озуқаси бойитилади.
3. Тупроқнинг сунъий унумдорлиги- кишиларнинг ўз меҳнати ва қўшимча капитал сарфланиши йўли билан озуқани купайтириш тушунилади. Ернинг унумдорлигини ошириш органик, минерал ўғитлар, алмашлаб экиш, прогрессив технологияларни қўллаш, агротехника, меҳнат воситалари, ишлаб чиқариш воситаларидан, режаларни тўғри, реал тузиш, шўрланишга
йўл қўймаслик каби омилларга боғлиқ бўлади.
Қишлоқ хўжалигида ердан самарали фойдаланиш қўйидаги иқтисодий кўрсаткичлар билан тавсифланади:
1. Қишлоқ хўжалик ерларида ер фондидан фойдаланиш даражаси (қишлоқ хўжалик ерларининг умумий ер майдонига нисбатан)
2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш даражаси (100гақишлоқ хўжалик ерига етиштирилган маҳсулот, пул ва натура кўринишида)
3. Ердан самарали фойдаланиш, ҳар бир гектар ердан олинган ҳосил, бир гектар ерга тўғри келган соф даромад, рентабеллиги ва ҳокозо.
Ернинг сифати билан боғлиқ ишлаб чиқариш воситаси сифатидаги қиёсий баҳосини, табиий - иқтисодий шароитини, жойлашиш ўрнини ер кадастри орқали аниқлаш мумкин.
Ер кадастри ернинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий аҳволи ҳақидаги ҳақиқий маълумотлар йиғиндисидир.
Ер кадастри қуйидагиларни:
- ердан фойдаланишни давлат рўйхатидан ўтказиш;
- ерлар сифатининг тупроқнинг тури ва хили – рельефи, шамол ва сув эрозиясига учраши, озуқа моддалари билан таъминланганлиги, шўрҳоклиги ва ҳар бир ердан фойдаланиш ҳамда ерга мулкчилик белгиларига кўра ҳисобга олинишини;
- тупроқ бонитровкаси, яъни ўсимликшунослик учун энг муҳим ҳисобланувчи тупроқни табиий ҳусусиятларига кўра классификация қилишни;
- ер сифатини ишлаб чиқариш воситаси сифатида иқтисодий баҳолашни ўз ичига олади.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling