1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Қишлоқ хўжалигида ер ижараси шартномасини тузиш бўйича маслаҳатлар


Download 158.97 Kb.
bet18/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

27.Қишлоқ хўжалигида ер ижараси шартномасини тузиш бўйича маслаҳатлар.
Фермер хўжалигида ердан фойдаланиш Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”, “Ер кадастри тўғрисида”ги, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар ҳамда меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Амалдаги“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади. Фермер хўжалигига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами бир шартли бош чорва молга ҳисобланганда Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида0,3 гектарни, бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда камида0,45 гектарни, суғорилмайдиган(лалмикор) ерларда эса камида2 гектарни ташкил этади. Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинлари етиштириш учун камида 5 гектарни ташкил этади.
Фермер хўжалиги ташкил этиш учун қандай ерлардан ва қай тартибда ер участкалари ажратилади? Амалдаги қонунга мувофиқ фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари:
- заҳира ерлардан;
- юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан;
- қайта ташкил этилаётган фермер хўжаликларининг ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларнинг ер участкаларидан;
- самарасиз ишлаган фермер хўжаликларининг ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари,муассасалари ва ташкилотларнинг ер участкаларидан берилади.
Ерларни ижарага беришни расмийлаштириш ишлари тугалланган ер тузиш йиғмажилди тайёрланади, унда қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлади:
- фуқаронинг фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисидаги аризаси;
- ер эгасининг ёки ердан фойдаланувчининг ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарори;
- ер участкалари бериш(сотиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер участкасини ижарага беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси ёки мазкур комиссия томонидан ўтказилган танлов якунлари тўғрисидаги протокол;
- туман ва вилоят ҳокимининг фермер хўжалигига ер участкасини
- ижарага бериш тўғрисидаги қарори;
- ер участкасини ижарага бериш шартномаси;
- фермер хўжалигининг бизнес-режаси ёки фаолият дастури;
- фермер хўжалигининг ер участкаси чегараларини кўрсатиш далолатномаси.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling