1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Агроконсалтинг хизматида маркетинг фаолияти


Download 158.97 Kb.
bet17/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

26.Агроконсалтинг хизматида маркетинг фаолияти.
Маркетингни белгиланган чегарасидан чиқа олишлигидир. Бу бизнеснинг янги салоҳиятли йўлларини аниқлаш, мижозларга янги хизмат турларини таклиф этишда, фирманинг техник қобилиятини аниқлаш, фирма ходимларини ўқитиш ва бошқа турли хил амалий таклифларни киритишга ёрдам беради. Бу аслида, умумий стратегияни ўрганишда ва тизимли стратегияни қўллаш учун биринчи қадам бўлиб хизмат қилиши мумкин. Деярли ахборот консультатив ташкилотининг хар бир аъзоси маркетингда ўз вазифасига эга, шу билан бирга маслаҳатчилар ўз ишларига эътиборли ва ўз фирмаларини келажакда бизнес соҳасида янада ривожланиши хохласалар, маркетинг фаолияти бўйича жуда кўп яхши ишларни амалга ошира оладилар.Бироқ маркетинг функцияси учун бир неча расмий ташкилий чоралар ҳам зарур.
Маркетинг менеджери фаолияти маркетинг функциясини бутунлай қамраб олган бўлиб, бозор таҳлили, стратегия, дастур ва сарфланадиган харажатларни хисоблаб хисоботларни тайёрлаш ва уни тақдим этишга маъсул бўладилар. Улар баъзи бир маркетинг фаолияти, масалан, маркетинг олиб бориладиган сиёсат дастури, реклама, матбуот билан алоқалар, ахборотни тахрир қилиш ва тарқатиш каби вазифалар учун тўғридан тўғри жавобгар бўлади.
Ахборот-консалтинг марказлари таркибида махсус маркетинг гурухлари ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Ушбу гуруҳдан маркетинг тадқиқотлари олиб боришда, қўйилган мақсад ва вазифалар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, маълумот ва ахборот йиғишда амалий жиҳатдан бирмунча самарали ҳисобланган қуйидаги усуллардан фойдаланиши уларнинг фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади:
- бир мақсадга йўналтирилган гуруҳлар(фокс гуруҳлар)ни ташкил этиш;
- батафсил интервью олиш усули;
- мутахассислар фикрини сўраш усули;
- шахсий интервью усули;
- юридик шахслар билан савол-жавоб, анкета сўровномасини ўтказишусули;
- телефон орқали сўров ўтказиш усули;
- яшаш жойларига ташриф буюриш усули;
- кузатув усули;
- кундалик тутиш усули;
- "ҳолл-тест" усули;
- "сирли харидор" усули ва бошқалар.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling