1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Умумий ер фондидан фойдаланиш коэффициенти(фоизи)


Download 158.97 Kb.
bet20/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

Умумий ер фондидан фойдаланиш коэффициенти(фоизи). Унинг даражасини аниқлаш учун қишлоқ хўжалигида ҳақиқатда фойдаланилган ер майдонини фойдаланиш мумкин бўлган ер майдонига тақсимлаш лозим.

ЕФК–умумий ер фондидан фойдаланиш коэффициенти, (фоизи);
ФЕ–қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ер майдони, га;
ФМЕ – фойдаланилиши мумкин бўлган ер майдони, га.
Фойдаланиш мумкин бўлган ерлардан бир йилда неча марта фойдаланилганлик даражаси. Уни аниқлаш учун ҳақиқатда уруғ, чигит экилган майдонни мавжуд экин экилган ер майдонига тақсимланади.

ЕФС-ердан фойдаланиш сони, яъни1 га майдондан неча марта фойдаланилганлик сони;
УЭМ- бир йил мобайнида уруғ, чигит экилган майдон, га;
ФМ- фойдаланилган ер майдони, га;
Ер(экин) майдонларининг маҳсулдорлиги, ҳосилдорлиги. Бу кўрсаткич асосан экин турлари ҳамда умумий майдон бўйича, натурал ҳамда қиймат кўринишларида аниқланади, яъни улар1 гектар фойдаланилган майдондан қандай маҳсулотларни қанча миқдорда(кг, цен, тонна) ҳамда неча сўмлик маҳсулот ёки фойда олинганлиги аниқланади.

ЭХ- 1 га экин майдонидан олинган ҳосил миқдори, ц;
ЯХ- экин экилган майдондан олинган ялпи ҳосил миқдори, ц. ёки тоннада;
ЭМ- экин экилган ҳақиқий майдон, га.
29.Фермер хўжаликларига ер участкаларини тақсимлаш ва ердан фойдаланиш тартиби бўйича маслаҳатлар.
Фермер хўжалиги тугатилган тақдирда, уни юритиш учун берилган ер участкасини ижарага олиш шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади. Фермер хўжаликлари ердан фойдаланишда қуйидагиларга риоя этишлари лозим:
- ер участкасидан катъий белгиланган мақсадда фойдаланиш;
- табиий объект бўлмиш ерга зарар етказмаслик;
- ер участкасини асраш, унинг унумдорлигини сақлаш ва ошириш юзасидан сарф-ҳаражатлар қилиш;
- ер участкасини, агар ижарага олиш шартномасида бошқа муддат белгиланган бўлмаса, бир йил ичида ўзлаштириш.
Қишлоқ хўжалиги кооперативи(ширкат хўжалиги) аъзоларининг, бошқа қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг оилаларига, шунингдек, қишлоқ жойларида яшовчи ўқитувчилари, шифокорлар ва бошқа мутахассислартнинг оилаларига деҳқон хўжалигини юртиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга томорқа ер участкаси
иморат ва ховли эгаллаган майдонни хам қўшганда суғориладиган ерларда 0,35 гектаргача ва суғорилмайдиган(лалмикор) ерларда1 гетаргача ўлчамда берилади. Фуқароларга деҳқон хўжалиги юритиш учун0,06 гектар доирасида томорқа ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ким ошди савдоси асосида сотилиши мумкин мумкин.
Ер участкаларининг маъмурий ва саноат марказларига нисбатан жойлашишига караб солиқ ставкалари Тошкент шахри атрофида20 километрлик доирада – 1,3, Қоракалпоғистон Республикаси пойтахти ва вилоятлар маркази атрофида15 километрлик доирда – 1,15, бошқа шахарлар атрофида5 километрлик доирада – 1,1 коэффициентга мос ер солиғи ундирилади. Ер солиғини тўлашда ерларнинг сифати хам ҳисобига олинади. Агарда хўжаликнинг ери ёмон(балл бонитети40 баллгача) бўлса, ставкаларга0,75, ўртача(балл бонитети41 баллдан70 баллгача) бўлса, 1,0 ва яхши(балл бонитети70 баллдан юқори) бўлса, 1,25 коэффициенти қўлланилади.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling