1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
Сувдан фойдаланиш тизимида СИУ фаолияти заруриятини белгиловчи асосий омиллар гуруҳлари
Download 158.97 Kb.
|
AGROKONSALTING
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологик-иқтисодий омилла
- Молиявий –иқтисодий омиллар.
- Сув истеъмолчилари уюшмаси(СИУ
- 32.Сув истеъмолида янги ва тежамкор технологияларни қўллашни иқтисодий асослаш ва бизнес режасини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлар бериш.
Сувдан фойдаланиш тизимида СИУ фаолияти заруриятини белгиловчи асосий омиллар гуруҳлари
Ижтимоий-иқтисодий омиллар - қишлоқ хўжалигида фермер хўжаликларининг мол-мулкка хусусий эгалиги билан бирликда ер ва сувни хусусийлаштириш имконияти мавжуд эмаслиги; - мол-мулк хусусий бўлган вазиятда фаолият юритувчи фермер ва деҳқон хўжаликларига сув етказиб бериш борасидаги хизматлар кўрсатиш тизимида ҳам давлат мулки салмоғини камайтириш зарурати; - собиқ ширкатлар ўрнидафермер ва деҳқон хўжаликлари фаол сувдан фойдаланувчи субъект сифатида ижтимоий муаммоларни пайдо қилиши. глобал иқлим ўзгариши таъсирида сув балансининг бузилиши ва бошқа давлатлар билан боғлиқлиги Технологик-иқтисодий омилла: - сув истеъмолчилари географик жиҳатдан ирригация тармоқлари бўйича турлича жойлашганлиги мустақил равишда сувни адолатли тақсимлаш имкониятини инкор этади; - сув сарфини ҳисобга олиш заруратининг ортиб бориши, сув ўлчаш тизимидаги техник муаммоларга ҳар бир ҳудудда мавжуд хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда ёндашиш; - сув исрофгарчилигига ва сув танқис бўлган йилларда эса турли ижтимоий низоларга олиб келишининг олдини олиш. Молиявий –иқтисодий омиллар. -суғориладиган деҳқончилик шароитида сув ресурслари аҳамияти беқиёслиги билан биргаликда, суғориш учун яроқли сув заҳираларининг талабга нисбатан анча камлиги; -аҳоли сонининг кўпайиши ва экин майдонларининг муомаладан чиқиб кетиши натижасида жон бошига тўғри келадиган сувли майдонларнинг камайиши. Сув истеъмолчилари уюшмаси(СИУ) бир ёки ундан ортиқ канал атрофидаги сувдан фойдаланувчиларнинг хоҳиш-иродаси билан тузиладиган ва улар томонидан бошқариладиган нотижорат ташкилотдир. Сув истеъмолчилари уюшмаси муайян миқдорда сув олиш, ундан фойдаланиш ва оқавага чиқариш билан боғлиқ хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оишрувчи янги ташкил этилган фермер хўжаликлари ва бошқа юридик жисмоний шахслар бирлашмаси(уюшмаси)дир. 32.Сув истеъмолида янги ва тежамкор технологияларни қўллашни иқтисодий асослаш ва бизнес режасини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатлар бериш. Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг21.06.2013 йилдаги “Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги176-сонли қарорида“Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги ҳамда2013 - 2014 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг кредит линияси ҳисобига тажриба тариқасида томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш учун тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши белгиланди. Томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш устувор тартибда: • вегетация даврида сув ресурслари ўртача кўп йил тақчил бўлган суғориладиган ер участкаларида, шунингдек суғориш сувини юқорига кўтаришда катта ҳаражатлар қилинадиган машина билан суғориладиган ерларда; • боғлар, узумзорлар, сабзавот-полиз маҳсулотлари ва бошқа юқори рентабелли экинлар учун ажратилган ер участкаларида; • ирригация эрозиясига учраган кучли нишабли ер участкаларида; • шўрланмаган ва кам шўрланган енгил тупроқли текис ер участкаларида амалга оширилади. Cуғоришда сувдан самарали ва тежамли фойдаланишни ташкил этиш чоралари қўйидагилар: • Суғориладиган ерларни текислаш • Ер майдонининг нишаблигига қараб эгатларни қисқа олиш(50-60м) • Сувчилар сонини кўпайтириш ва хар8-10 л/с сувга биттадан сувчи жалб этиш • Тунги суғориш ишларини ташкил этиш ва сувчиларга керакли шароитларни яратиш • Суғоришни шарбат оқизиб ташкил этиш ва қатор орасига ўз вақтида ишлов бериш • Сувни ташлама ташламаслик, кўллатиб ва захлатиб суғоришга йўл қўймаслик • Суғоришни экинлар талабидан келиб чиқиб ташкил этиш Қишлоқ хўжалик экинларини суғориш қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади: - ер устидан суғориш; - ёмғирлатиб суғориш; - тупроқ ичидан суғориш; - томчилатиб суғориш; - сизот сувлари сатҳини кўтариб(субирригация) суғориш; - туман ҳосил қилиб суғориш(дисперс суғориш усули). Ёмғирлатиб суғориш усулида эгатлаб суғоришга нисбатан меҳнат унумдорлиги3-4 баробар ошади ва15-20 фоиз сув тежалади. Ёмғирлатиш учун ДДА-100М маркали ўзи юрар агрегат ишлатилади. У бир вақтда120 мкенгликдаги майдонни суғоради. Суғориш меъёри гектарига700-800 м бўлади ва битта агрегат бир сутка давомида10-13 гектар экин майдонини суғора олади. Республикамизда ДКШ-64 «Волжанка», «Фрегат» ва бошқа маркали кенг қамрайдиган ёмғирлатгич машиналаридан ҳам фойдаланиш мумкин, улар сувни бир текисда тупроққа сингиш тезлигида ёмғирлатади. Натижада гектарига1000 м гача сув бериш ва тупроқни80-100 см чуқурликда намиқтириш имконияти яратилади. Ёмғирлатиб суғоришда: - оқава сувлар бўлмайди, - экин даласи бутун катталиги бўйича бир текис намланади, - далада эгат ва ўқариқ олишга ҳожат қолмайди Томчилатиб суғориш тизимини умумий кўриниши ва элементлари: 1 - сув манбаи; 2 - насос қурилмаси; 3 - ўғитлаш мосламаси; 4 – қумли фильтр; 5 – диск ёки тўрли фильтр; 6 - магистрал(бош) қувур; 7 - тарқатувчи қувур; 8 - босим ростлагичлар; 9 - томизгичли шланглар; 10 – томизгичлар. Замонавий илғор суғориш усулларидан бири томчилатиб суғориш усуллари ёрдамида иқтисодий самарадорлик ошади. Айниқса,томчилатибсуғоришда шимилиб кетилиши ва буғланиши жуда кам сув сарф бўлади. Сизот сувлари сатхининг кўтарилиши хавфи бўлмайди.Бундай усулда суғоришда сув эгатлар орқали суғоришга нисбатан25-27 %тежалади, айни вақтда ҳосилдорлик хам ортади.Томчилатиб суғориш иқтисодий самарадорликнинг эгатлаб суғоришга нисбатан аниқлаш мақсадга мувофиқ хисобланади. Замонавий илғор суғориш усулларидан бири томчилатиб суғориш усуллари ёрдамида иқтисодий самарадорлик ошади. Айниқса,томчилатиб суғоришда шимилиб кетилиши ва буғланиши жуда кам сув сарф бўлади. Сизот сувлари сатхининг кўтарилиши хавфи бўлмайди.Бундай усулда суғоришда сув эгатлар орқали суғоришга нисбатан25-27 %тежалади, айни вақтда ҳосилдорлик хам ортади. Томчилатиб суғориш иқтисодий самарадорликнинг эгатлаб суғоришга нисбатан аниқлаш мақсадга мувофиқ хисобланади. Download 158.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling