1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Консалтинг хизмати турлари ва шакллари


Download 158.97 Kb.
bet11/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

15.Консалтинг хизмати турлари ва шакллари .
Халқаро амалиётда консалтинг хизмати тўғрисида сўз борганда унинг уч турини алоҳида ажратиб кўрсатиш қабул қилинган:
1. жараён ёки лойиҳа йўналиши бўйича;
2. эксперт йўналиши бўйича;
3. таълим йўналиши бўйича.
1. Жараён ёки лойиҳа консалтинг хизматининг моҳияти шундан иборатки, бунда маслаҳатчи буюртма берган корхона мутахассисларива раҳбарияти билан бирга ишлайди. Маслаҳатчи хулоса ва маслаҳат-тавсиялари асосини корхона раҳбар-ходимларининг корхона фаолияти мақсад-вазифаларини ўзида мужассам этган ғоя ва қарашлари ташкил этади.
2. Эксперт консалтинг хизмати буюртма берган корхона фаолияти тўлиқ диагностика қилингандан сўнг тайёрланган хулоса, қарор ва тавсияларни жорий этишга йўналтирилган хизмат тури хисобланади. Ушбу консалтинг хизмати турининг эътиборли жиҳати шундан иборатки, унда буюртма берган корхона фаолияти маслаҳатчини корхона ҳолатини баҳолаши учун зарурий маълумотлар билан таъминлаш билан чекланади.
3. Таълим бўйича консалтинг хизмати. Бунда буюртма берган корхонага назарий ёки амалий маълумот(кўникма)лар семинар, тренинг, давра суҳбати, маъруза, услубий қўлланма шаклида такдим этилади.
16.Консалтинг субъектлари ва объектлари. Консултация жараёнлари.
Агроконсалтинг хизматларида объект бўлибмижозлар, яъни фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалик соҳасидаги тадбиркорларнинг у ёкибу турдаги фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйичабажариладиган фаолият ҳисобланади.
Агроконсалтинг хизматларида субъекти бўлиб эса- мижозлар, яъни фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари, ахборот маслаҳат марказлари, шунингдек қишлоқ хўжалик соҳасидагитадбиркорларига бевосита АМХни амалга оширувчимаслаҳатчи(консултант)лари ҳисобланади.
17.Манбалар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг мавжудлиги.
Қишлоқ хўжалигида ахборот маслаҳат хизматини кўрсатиш тизимининг мақсади-қишлоқ хўжалик корхоналари раҳбарлари ва аграр соҳадаги бошқа барча тадбиркорлик субъектларига хўжалик фаолиятини ташкил этиш, юритиш ва бошқаришда ҳамда ташкилий, иқтисодий, молиявий, агротехнологик ва бошқа йўналишларида оқилона қарор қабул қилишларига кўмаклашиш мақсадида ахборотлар мажмуини етказишдан иборатдир. Ахборот маслаҳат хизматини кўрсатувчи субъектлар фаолиятининг мақсади илмий-техника янгиликларга оид маълумотларни йиғиш ва уни истеъмолчиларга етказиб бериш, шуниндек, инновацион ва илмий-техникавий лойиҳаларни иқтисодиётнинг барча тармоқларида қўллашга кўмаклашишдан
иборат. Уларнинг бу мақсадларига эришишлари учун ҳамда кўрсатилаётган хизматни сифатини қай даражада эканлигидан хабардор бўлиш учун эса ахборот маслаҳат хизматини кўрсатувчи субъектлар ходимлари ва мижоз ўзаро тескари муносабатларини йўлга қўйиш керак. Ахборот-маслаҳат хизматида маълумотларни йиғиш ва ташхис операцияларда мижознинг фаоллигини ошириш зарурияти ҳақида бир неча бор сўз юритилади. Асосий мақсад шундан иборатки, берилган топшириқни бажарилиши муддатининг бошиданоқ маслаҳатчи ва мижоз ўртасидаги
ҳамкорлик муносабатларини барпо этиш ва шу билан бирга мижоз томонидан юзага келиши мумкин бўлган хар қандай нохуш вазият ва муносабатларни олдини олиш имконини беради. Агар мижоз бўлаётган жараёнлардан тўлиқ хабардор бўлмаса ва маслаҳатчи томонидан қўйилган мулоҳаза ва якуний хулосалар мижоз учун кутилмаган холатда тақдим этилса, бундай нохушликларни олдини олиб бўлмайди. Шу сабабли хам мижоз билан ўзаро тескари алоқалар ва мулоқатлар зарурдир.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling