1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Фермер хўжаликларида агроконсалтинг стратегияси самарадорлигини асосланганлик мониторинги


Download 158.97 Kb.
bet14/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

22.Фермер хўжаликларида агроконсалтинг стратегияси самарадорлигини асосланганлик мониторинги.
Республикамизда замонавий ахборот-консалтинг хизматларининг шаклланиши ва ривожланиши хусусида гапирганда, мамлакатимизда нуфузли халқаро ташкилот ва лойиҳалар доирасида ташкил этилган ахборот-маслаҳат ва ахборот-консалтинг марказлари фаолияти тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим Биринчилардан бўлиб Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошида республикамиз тадбиркорлари фаолиятига ахборот-маслаҳат хизматларининг
замон талабларига жавоб берадиган жиҳатларини жорий этиш асосида тадбиркорликни ривожлантириш, реал тадбиркорлик муҳитини шакллантириш, хорижий тадбиркорлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун шароитлар яратишга ёрдамлашиш мақсадида"SSPMAROQAND" унитар кохонаси ташкил этилган. Бугунги кунда ушбу корхонанинг республикамиз ҳудудлари бўйлаб, асосий мақсади тадбиркорлик субъектларига ахборот, маслаҳат, юридик ёрдам кўрсатишдан иборат бўлган 265 та шўъба корхоналари фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг2007 йил6 февралдаги ПҚ-578-сонли қарорига мувофиқ хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш «Ўзинфоинвест» агентлиги хорижий инвесторларни ахборот билан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ҳар тарафлама кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Агентлик Ташқи иқтисодий
алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс ҳуқуқларига эга бўлган мустақил муассаса ҳисобланади. Унинг асосий вазифалари:
- хорижий ишбилармон доиралар ўртасида ва оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ресурс салоҳияти ҳамда инвестицияларни жалб қилиш учун яратилган қулай шароитлар ҳақида маълумотларни кенг ёритиш;
- хорижлик инвесторларни ахборот билан таъминлаш, уларга истиқболли лойиҳалар ва инвестиция фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари ҳақидаги маълумотларни такдим қилиш;
- хорижлик инвесторлар ва маҳаллий тадбиркорлар ўртасида учрашув ва музокараларни ташкил этиш;
- хорижий мамлакатларда реклама тадбирлари ва акциялари ўтказиш орқали республиканинг юқори даражадаги халқаро имиджини шакллантириш ва қўллаб-қўвватлаш ва бошқалар

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling