1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Download 158.97 Kb.
bet1/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING




1.Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари.
Агроконсалтинг фани аграр секторни иқтисодий ислоҳ қилиш шароитида бозор субъектларининг мустақил фаолият кўрсатишлари учун мустаҳкам ҳуқуқий, иқтисодий шароит яратиш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат мулки монополиясига барҳам бериш, ҳақиқий ер эгаларининг яъни мустақил хўжалик юритувчи субъектлар фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини барқарор ривожлантириш ва уларни иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган агроконсалтинг хизматларини ташкил этиш ва бозор қонунлари асосида ўзаро муносабатларни шакллантиришга қаратилган.
Агроконсалтинг фанининг мақсади –қишлоқ ҳўжалиги корхоналарига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳаларини ташкил қилиш ва юритиш бўйича, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг самарали фаолият юритиши, молиявий барқарорликка эришиш йўллари, мақбул солиққа тортиш тизимини танлашҳамда бошқалар ҳақида маслаҳатлар беришнинг назарий ва амалий билим кўникмаларини шакллантириш ҳисобланади.
Агроконсалтинг фанининг вазифаси қишлоқ ҳўжалиги корхоналари шартномалар асосида фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш жараёнидаги моддий-техник ресурслар сарфи, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқаришни режалаштириш(тармоқ корхоналари учун бизнес-режалар, қисқа ва узоқ муддатли режалар ишлаб чиқиш), қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган дебитор ва кредитор қарздорликларни таҳлил қилиш, уларни камайтириш бўйича хўжалик юритиш субъектларига ҳуқуқий ва иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатлар бериш бўйича малака кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир.
2.Агроконсалтинг тушунчаси, консултациядан мақсад ва консултант хизматидан фойдаланиш.
"Консалтинг" ибораси инглизга"consulting" сўзидан олинган бўлиб "хизматлар", "консультациялар"(маслаҳатлар) деган маъноларни билдиради. Консалтинг - бу ташқи маслаҳатчилар томонидан у ёки бу муаммони ҳал этиш бўйича курсатиладиган хизмат тури ҳисобланади.
Консалтинг - бу интелектуал фаолият тури бўлиб, унинг асосий вазифаларига буюртмачиларнинг тақдим этган масалани ҳал қилиш, ҳамда илмий, техник ва ташкилий иқтисодий инновациялардан фойдаланган ҳолда муаммо ечими ва унинг истиқболдаги тараққиётининг асослаш демакдир.Ўз ўрнида консалтинг бошқарув, иқтисодий, молиявий, корхоналарнинг инвестицион фаолиятини, стратегик режалаштириш, корхонанинг умумий фаолиятини оптимизациялаш, бизнес юритиш, бозор талабларини ўрганиш ва прогноз қилиш, нарх-наволарни ўзгаришини башорат қилиш ва бошқа масалаларни ҳал қилади.
Агроконсалтинг – қишлоқ хўжалик соҳасида ахборот маслахат хизмати бўлиб, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва аграр соҳадаги бошқа барча тадбиркорлик субъектларига хўжалик фаолиятини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш ҳамда истиқболини белгилашга оид ташкилий, иқтисодий, молиявий, агротехнологик ва бошқа йўналишларда қарорлар қабул қилишда нисбатан объектив фикр, тасаввур, қараш ва ғояларни шакллантириш ва оқилона ҳамда тўғри қарорлар қабул қилишларига кўмаклашиш мақсадида ахборотлар мажмуини маълум тартиб, қоида, тизим ва тасниф ҳамда тамойиллар асосида етказиб берувчи суъбектдир.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling