1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари


Бошқарувда интеллектуал тадбиркорлик тушунчаси


Download 158.97 Kb.
bet8/33
Sana25.04.2023
Hajmi158.97 Kb.
#1399366
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
AGROKONSALTING

11.Бошқарувда интеллектуал тадбиркорлик тушунчаси.
Тадбиркорликнинг моҳияти куйидагилар оркали янада ойдинлашади:
Биринчидан, тадбиркорликнинг субъекти ким бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва “Тадбиркорлик фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ балоғат ёшига етган ҳар бир фуқаро ўз мулки асосида ёки мулк эгасининг ваколати асосида ўзи ихтиёр этган Қонунга зид бўлмаган фаолият тури билан шуғулланиши
мумкин.
Иккинчидан, юкоридаги таърифда тадбиркорликнинг яна бир томони мазмуни ифода этилган бўлиб, у мазмунан бой, хилма хил кўринишига эга. Тадбиркорлик фаолиятини танлаш, уни ташкил этиш ва ривожлантириш моҳият жиҳатидан давлат, жамият аҳамиятига молик иш бўлмасдан, балки эркин танланадиганфаолиятдир. Тадбиркорлик фаолиятининг уч тури ва унга мос равишда тадбиркорларнинг 3 гуруҳини алоҳида кўрсатиш мумкин:
1) янги товар ёки хизмат лойиҳасини ташкил этиш. Тадбиркорликнинг бу
тури билан интеллектуал мулк эгалари инновация тадбиркорлари
шуғулланади.
2) товар ишлаб чикаришни ташкил этиш билан шуғулланувчи
тадбиркорлар.
3) товарни сотиш, қайта сотиш ва тижорат ишларини ташкил этиш билан
шуғулланувчи тадбиркорлар.
Учинчидан, мақсад жиҳатидан тадбиркорликнинг икки турини:
а) фойда олишни, иқтисодий самарага эришишни мақсад килган;
б) ижтимоий самарага(масалан, табиат муҳофазаси, ёш авлод тарбияси,
соҳликни сақлаш) эришишни мақсад килган турларини ажратиш мумкин.
Тадбиркорларга хос хусусиятлар куйидагилардан иборат:
1. Шуғулланаётган соҳа буйича илм, билимга эгалиги.
2. Таваккалчиликка асосланган қарорлар қабул килиш буйича
ташаббускорлик кобилияти.
3. Иқтисодий жараёнларни чуқур фикрлай олиш.
4. Қонунларга итоаткорлиги.
5. Инновацион фаоллиги.
6. Мақсад сари интилувчанлик.
7. Ташкилотчилик.
8. Тежамкор бўлиши.
9. Ўз сўзининг устидан чиқиш.
10. Руҳий поклик ва ҳалоллиги.
11. Ўз жамоаси учун курашувчанлик.
Тадбиркорлик фаолиятининг биринчи тури аввал айтилганидек, янги товар ёки хизмат лойиҳасини ташкил этишдан иборат. Тадбиркорликнинг бу тури интеллектуал мулк эгалари, инновация тадбиркорлари бўлиб, ахборот маслаҳат хизмат кўрсатувчилар ана шулар жумласидандир. Ахборот маслаҳат хизмати - ўз интелектуал мулки ва тадбиркорлик фаолияти эвазига фойда олиш мақсадида мижозларга хизмат кўрсатувчи субъектдир.

Download 158.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling