1. Агроконсалтинг фанининг предмети, мақсади ва вазифалари
Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари
Download 158.97 Kb.
|
AGROKONSALTING
- Bu sahifa navigatsiya:
- 8.Қишлоқ хўжалигида ахборот маслаҳат хизматини ишлаш усуллари ва ахборот маслаҳат хизматини бошқариш.
Бошқарувнинг ижтимоий-психологик усуллари - бу ишлаб чиқарувчи ва айрим шахсларга уларнинг ижтимоий эхтиёжлари ва психологик хусусиятларига таъсир этиш билан бошқариш воситасидир.
Корпоратив молиявий стратегияни амалга оширишда, корпоратив тузилма бозор баҳосини максималлаштиришда корпоратив маданиятни оширишга алоҳида урғу берилади. Маданият компания шаклланишининг ўзаги бўлиб, уни дарахтнинг илдизларига қиёслаш мумкин. Илдиз кўринмайди, бироқ агар чирик бўлса дарахт қулайди. Буни фақат ҳиссиёт даражасида англаш мумкин. Маданият муҳит ёхуд иқлимга ўхшайди.Янги маданият сифатлари: - ўзгаришларга тайёрлик; - муҳими сифат ва мижоздир; - инновациялар ва маркетинг; - байналминаллик; - аниқлик ва тўловга қобилиятлилик. Корпоратив бошқарувнинг самарали амал қилишида корпоратив маданият алоҳида аҳамият касб этади. 8.Қишлоқ хўжалигида ахборот маслаҳат хизматини ишлаш усуллари ва ахборот маслаҳат хизматини бошқариш. Қишлоқ хўжалигида ахборот маслахат хизматининг мақсади -мижозларни муаммоларига ечим топиш ва бу борада маслаҳат беришдан иборат. Шу сабабдан ахборот маслаҳат хизматида мижозга хизмат кўрсатувчи маслаҳатчилар нафақат ўз билимлари, балки марказдаги мутахассисларга мурожаат қилган ҳолда мижоз топшириқларини бажаради. Ахборот консалтинг хизматида раҳбар, маслаҳатчилар ва мутахассислар таркибидан иборат. Маслаҳатчилар қуйидаги гуруҳларга бўлинадилар: 1. ички ва ташқи; 2. тажрибали ва ёш маслаҳатчилар. Ички маслаҳатчилар марказнинг доимий ходимлари саналса, ташқи маслаҳатчилар баъзи бир мураккаб ёки ноъананавий муаммоларни ечимини топишда малакали мутахассис олимлар бўлиши мумкин ва улар марказ билан шартнома асосида иш олиб борадилар. Тажрибали маслаҳатчилар йиллар давомида фаолият олиб бораётган ва тажрибага эга бўлсалар, ёш маслаҳатчилар янги келган ходимлар бўлади. Ахборот хизматидаги мутахассислар турли йўналишда бўладилар. Булар: • Илғор агротехнологияларни жорий этиш бўйича; • Чорвачилик ва ветеринария хизматлари бўйича; • Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича; • Уруғчиликни ташкил этиш буйича; • Маркетинг ва хуқуқий ахборот-консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича; • Шартномалар ва ҳамкорлик муносабатлари буйича; • Бухгалтерия ҳисоби ва молия бўйича; • Солиқлар ва солиққа тортиш масалалари бўйича; • Корхонани бизнес-режалаштириш бўйича ва ҳакозо. Консалтинг(маслаҳат берувчи) фирма бошқариш вазифалари орқали мижозлар ишларини бажарадилар. Ҳар қандай танловлар фирманинг стратегияси, сифат кафолати, ходимлар-персоналларни ривожлантириш ва инновацион маҳсулотлар ҳисобга олиниб бошланғич мижоз топшириқларини операцион дастур интервенцион усуллардан фойдаланган ҳолда ўзгартирилиши керак. Акс ҳолда келажакда бошқарув хамкорлари билан йирик лойиҳалар ва мижозлар билан олиб бориладиган ишлар олдиндагидек давом этади. Бундан ташқари индивидуал мижозлар консалтинг фирманинг турли хил вазифалардаги негизини бошқариши ҳам мумкин. Қўпол ва эҳтиётсиз бошқарув вазифалари мижозлар томонидан самарасиз ва фаолияти талаб даражасида эмас деб эътироф этилади. Умумий маълумотларга кўра, ҳар бир вазифани қандай бошқаришни мутахассислик фирмаси танлайди. Танлаш масаласи қўйидаги талабларни ўз ичига олади: - стандарт ва махсус бошқарув жараёнининг қўлланилиши; - ишчан жамоа етакчисини танлаш зарурияти ва у билан келишув; - бош маслаҳатчилар ёки хамкорларнинг иш тажрибаси турлари ва даражаси; - батафсил бошқарувлар назорати ва мақбуллиги; - мижоз фирмасининг юқори даражадаги бошқаруви ҳақида ахборот олиш ёки жалб этиш; - янгича усул ва йўналишлар имкониятини синаб кўриш ва мақбуллигини текшириш; - келажакдаги тадбиркорлик фаолиятни ривожлантириш аҳамиятлилиги. Бунда мижозлар ўзларининг лойиҳаларини амалга оширишлари учун иккала томонга хам зиён етказмаган ҳолда иш олиб боришларига рози бўлади. Хар қандай режа тузишдан олдин олтинга тенг бўлган қуйидаги қоидаларга риоя қилиш керак: • ҳеч қачон маслаҳатчиларни бўш қолдирманг! Агарда топшириқлар орасида кутишга тўғри келса, бўш қолган маслаҳатчини фойдали ишларга жалб қилиш керак. Бу ҳолда консальтинг фирмаси маслаҳатчиларни ўз устиларида ишлашларига ва тажрибаларини оширишларига замин яратиши керак(ўқув курсларини ташкил этиб ёки эски мижозларидан суҳбатлашиб ўз ишларидаги камчиликларни ўрганиб чиқишлари зарур). • маслаҳатчи ҳам мижоз ҳам топшириқнинг молиявий томонидан хавотирланадилар. Мижоз албатта вазифанинг яхши бажарилаётганидан мамнун бўлади, лекин маслаҳатчи учун тўлаётган маблағлари ва сарф қилаётган пулларига топшириқнинг бажарилиш сифати мос келишини солиштириб кўради. Download 158.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling