5. Қишлоқ хўжалигида ахборот-маслаҳат хизматининг ўрни, унинг асосий тамойиллари ва вазифалари.
Қишлоқ хўжалигида АМХ кўрсатувчи марказлар куйидаги вазифаларни амалга оширишлари талаб қилинади:
- хўжаликни самарали бошқариш, маркетинг, молиявий ва инвестицион тахлилни амалга ошириш, экологик ва тиббий меъёрларни инобатга олган ҳолда мавжуд барча турдаги ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш борасида консультациялар ташкил этиш, уюштириш ва олиб бориш;
- фермер ва деҳқон хўжаликларига ҳамда бошқа аграр тадбиркорлик субъектарига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларининг турли жиҳатларини қамраб олувчи, айниқса, янги ва инновацион технология ҳамда замонавий хўжалик юритиш усулларига доир объектив ва доимо янгиланиб туриладиган маълумотларни етказиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи(хизмат/иш бажарувчи)ларга инновацион фаолиятни амалга оширишга кўмаклашиш, амалдаги ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш, ривожлантириш ва янгисини барпо этиш учун сармоядорлар ва ҳамкорларни излаб топишга кўмаклашиш;
- маҳсулот ва ресурслар бозорларини излаб топиш, бундай бозорларга кириш тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда уларга кириб бориш ва бозор конъюнктурасига мувофиқ маҳсулот сотишни йўлга қўйган ҳолда уларда муносиб ўрин эгаллашга кўмаклашиш;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қатор йиллар давомидаги хўжалик фаолияти ва истиқболда ривожланиш ҳолатларини таҳлил қилишни рағбатлантириш;
- товар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчилари ўртасида хўжалик юритиш ва ташкилий қарорлар қабул қилиш борасидаги илғор тажрибаларни қидириб топиш, аниқлаш, умумлаштириш, оммалаштириш ва тарқатиш, илмий-техникавий ахборот хизматлари кўрсатиш ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалигида ахборот-консалтинг хизмати(АКХ) кўрсатиш тизимининг асосий мақсади - фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва аграр соҳадаги бошқа барча тадбиркорлик субъектларига хўжалик фаолиятини ташкил этиш, юритиш ва бошқариш ҳамда истиқболини белгилашга оид ташкилий, иқтисодий, молиявий, агротехнологик ва бошқа йўналишларда қарорлар қабул қилишда нисбатан объектив фикр, тасаввур, қараш ва ғояларни шакллантириш ва оқилона ҳамда тўғри қарорлар қабул қилишларига кўмаклашиш мақсадида ахборотлар мажмуини маълум тартиб, қоида, тизим ва тасниф ҳамда тамойиллар асосида етказишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |