24-МАВЗУ ИНВЕСТИЦИОН-ҚУРИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШ
Қурилиш иқтисодиёти
Режа: 2. Инвестиция – қурилиш фаолиятида бозор иқтисодиётининг тамойилларини ҳисобга олиш 3. Қурилиш иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари 1. Қурилиш иқтисодиётини ислоҳ этишнинг асосий муаммолари - 1991 йилдан бошлаб ҳозирги даврга қадар қурилиш тармоғида ҳам бошқа тармоқлар қатори кенг ва чуқур миқёсдаги ислоҳотлар олиб борилди. Ўтказилган таҳлиллар асосида ўтган давр мобайнида қурилиш тармоғи ривожланишини қуйидаги босқичларга ажратиш мумкин.
- 1991-1996 йилларда, мамлакатда инвестицион фаолликнинг пасайиши қурилиш ишлари ҳажми ва пудрат шартномаларининг камайишига олиб келди. Бу даврларда аксарият қурилиш ташкилотлари раҳбар ходимларининг қўйилган вазифаларни ҳал этишда етарли даражадаги билим ва кўникмаларга эга эмасликлари ҳамда бозор шароитига мослаша олмаганликлари сабабли кадрлар ва ишлаб чиқариш салоҳияти борасида кўп йўқотишларга учради.
- 1996-2002 йиллар, қурилиш тармоғининг сезиларли даражада юксалиши ва бозор хўжалиги шароитига мослашиши, бозор инфратузилмаси элементларининг пайдо бўлиши ва уларнинг фаоллашуви, чет эл капиталлари иштирокидаги қўшма корхоналар билан биргаликда тадбиркорлик ва кичик корхоналар, айниқса уларнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида оммавий равишда ривожланиши билан характерланади.
- 2002-2005 йиллардан бошлаб ҳозирга даврга қадар, қурилиш тармоғи миқдор ва сифат жиҳатдан миллий иқтисодиёт эҳтиёжларини тўлиқ қондира бошлади. Маҳаллий қурилиш ташкилотлари рақобатбардошлигининг ўсиши сабабли аксарият мураккаб ва нуфузли объектлар чет эл қурилиш фирмалари иштирокисиз қурила бошланди ҳамда уларнинг муҳандислик ва ишлаб чиқариш салоҳиятлари юксалди.
- Ислоҳотлар фақатгина капитал қурилишда эмас, балки мамлакатнинг қурилиш тармоғига хизмат қилувчи бошқа тармоқ ва соҳаларда ҳам “Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида” ги Фармонига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |