Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги: (1) - давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмаларидан ва бошқа ташкилотлардан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
- қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;
- танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилиши мониторингини олиб бориш мақсадида қурилишнинг боришини ўрганиш;
Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги: (2) - қонун ҳужжатларини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом талабларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги буюртмачига хизматларни сотиб олишни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома киритиш;
- шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;
- Ўзбекистон Республикасининг лойиҳалаштириш, илмий-тадқиқот ташкилотларини ва бошқа ташкилотларини, олимлар ва мутахассисларни улар меҳнатига қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаган ҳолда, белгиланган тартибда ишга жалб қилиш.
Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари: - шартнома асосида танлов ҳужжатларини ишлаб чиққанлик, қурилишда танлов савдоларини ташкил этганлик ва ўтказганлик;
- нархларни шакллантириш, шартнома асосида савдо мавзуининг дастлабки қийматини аниқлаш масалалари бўйича консалтинг хизматлари кўрсатганлик;
- қурилиш соҳасида қонун ҳужжатларида тақиқланмаган хизматларнинг бошқа турларини амалга оширганлик учун олинадиган даромадлар
Do'stlaringiz bilan baham: |