24-мавзу инвестицион-қурилиш фаолиятини ислоҳ этиш


Буюртмачи қуйидаги ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга(1)


Download 498.82 Kb.
bet17/21
Sana13.03.2023
Hajmi498.82 Kb.
#1265684
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
24-МАВЗУ

Буюртмачи қуйидаги ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга(1):

  • шартнома кучга киргандан кейин қурилишнинг бошланиши Буюртмачига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра пудратчи томонидан бир ойдан кўп вақтга кечиктирилганда;
  • ишларни тугатишнинг шартномада белгиланган муддати пудратчининг айби билан бир ойдан ортиқ муддатга кўпайган ҳолда, пудратчи томонидан ишларни бажариш жадвалига риоя этилмаганда;

Буюртмачи қуйидаги ҳолларда шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга(2):

  • пудратчи томонидан шартнома шартлари қурилиш меъёрлари ва қоидаларида назарда тутилган ишларнинг сифати пасайишига олиб келадиган даражада бузилганда.
  • ишларнинг бажарилиши пудратчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра буюртмачи томонидан бир ойдан ортиқ муддатга тўхтатиб қўйилганда;
  • буюртмачи томонидан молиялаштириш шартлари бажарилмаганда.

5.Капитал қурилишда танлов савдолари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилиш, шунингдек илгари тўхтатиб қўйилган объектлар қурилишини давом эттириш билан боғлиқ ишлар ва хизматларнинг бутун комплексини бажариш, товарлар харид қилиш, асбоб-ускуналар сотиб олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 55-сон қарорига асосан танлов савдолари (тендерлар) орқали амалга оширилади. Уни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби ва шартларини эса ушбу Қарорда қабул қилинган «Қурилиш соҳасида танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ» белгилайди.

Танлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • буюртмачи томонидан танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади;
  • харид комиссия таркиби тасдиқланади;
  • танлов ташкилотчиси томонидан танлов ўтказилади;
  • таклифлар қабул қилинади - талабгорлардан тушган таклифлар автоматик тарзда ҳисобга олинади;
  • ҳисоблаш натижалари бўйича электрон баённома тузилади;
  • электрон баённома тўғрисида порталда эълон берилади;
  • танлов ғолиби билан шартнома тузилади.

Download 498.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling