Буларни қуйидагиларда кўриш мумкин: - биринчидан, монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни давомида қурилиш тармоғидаги йирик монополистлар – корпорация, бирлашма ва ассоциациялар босқичма–босқич тугатилди. Қурилиш корхоналарини кенг кўламда хусусийлаштириш жараёни амалга оширилди ва бугунги кунда уларнинг 95 фоиздан ортиғи нодавлат мулк шаклларига эга;
- иккинчидан, пудрат ишларини юқори даражали сифат билан бажарилишини таъминламаётган ҳамда кам қувватли, зарар кўриб ишлаётган қурилиш ташкилотлари бир-бирига қўшиб юборилиши ёки банкротлик эълон қилиниб босқичма-босқич тугатилди;
Буларни қуйидагиларда кўриш мумкин: - учинчидан, қурилиш ишлари буюртмачилари ва пудратчилари ўртасидаги шартномавий муносабатлар тизими ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.
- тўртинчидан, 2004 йилдан бошлаб капитал қурилишда ўзаро ҳисоб-китоблар, 1991 йил нархларига асосланган эски тизимдан тўлиқ жорий нархлардаги ҳисоблашларга ўтказилди;
- бешинчидан, барча жойларда қурилиш буюртмаларини бажариш учун қурилиш ташкилотларини аниқлашнинг танлов тизими жорий этилди.
- Шу билан биргаликда, кўп кўрсаткичлар жиҳатдан, жумладан пудрат қурилиш ишлари сифати бўйича мамлакат корхоналари ташқи бозорларда, айрим ҳолатларда ички бозорда ҳам етарли даражада рақобатбардош эмас. Мамлакатдаги умумий нарх ўсишига нисбатан пудрат қурилиш ишлари нархи тез-тез юқори суръатлар билан ўсиб бормоқда. Кўпчилик пудрат қурилиш корхоналари етарли даражада айланма маблағларга эга эмас, ўз фаолияти давомида жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда. Пудрат қурилиш ишлари бозори эса ҳозирча самарали фаолият юргизмаяпти.
- Бозор муносабатларига ўтиш капитал қурилишда муносабатлар тизимини тубдан ўзгартиришни талаб қилди. Пудрат қурилиш ишлари ва шу каби исталган бошқа соҳаларда бозор муносабатларини шакллантириш учун рақобат муҳитини яратиш ва қўллаб-қувватлаш зарур бўлади. Ушбу йўналишда биринчи мантиқий қадам, давлат тасарруфидан ва монополиядан чиқариш жараёнларининг ўтказилиши ҳисобланади.
- Пудрат қурилиш ишлари бозорида ислоҳотлар йўналишининг устунлигини нарх-навонинг тез эркинлаштирилиши ҳамда 1990-йиллар бошларидаги давлат режалаштириш тизимининг тугатилиши ва йирик ихтисослаштирилган пудрат қурилиш ташкилотлари амалда ҳеч ким томондан назоратга олинмай қолганлиги ҳам таъминлайди.
- Бошқа томондан, 1991-1994 йилларда иқтисодиётга киритилган инвестицияларнинг кескин камайганлиги ўз навбатида пудрат қурилиш ишлари бозори ҳажмининг қисқаришига, кенг кўламда зарар кўриб ишлайдиган пудрат қурилиш ташкилотлари кўпайишига, хусусан улардаги бошқарув тизимларининг барбод бўлишига, қурилиш техникасини янгилаш ва модернизациялаш жараёнларининг тўхтатилишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |