1-амалий иш. Киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ташкил етувчиларининг характеристикалари. Ахборотли жамиятда хавфсизлик. Хавфсизлик тушунчаси


Download 3.93 Mb.
bet13/52
Sana19.10.2023
Hajmi3.93 Mb.
#1710308
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   52
Bog'liq
KHKE metodichka uzb (final eski) 2 (2)

Назорат саволлари:

  1. Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантиришдаги давлат сиёсатининг вазифалари ва бошқарувдаги роли нималардан иборат?

  2. Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантиришдаги давлат сиёсати олиб боришда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ҳақида маълумот беринг.

  3. Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантиришдаги давлат сиёсати олиб боришда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳақида маълумот беринг.

  4. Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантиришдаги давлат сиёсатининг Республикада компютерлаштиришни ва АКТни ривожлантириш дастурини ёритиб беринг.



4-АМАЛИЙ ИШ.
Компютер дастурларига булган муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш аспектлари.
Ишдан мақсад: Интеллектуал мулк ҳимояси ва электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш аспектлари ишлашининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш.
Ишни бажариш тартиби:

        1. Интеллектуал мулк ҳимояси тушунчаси билан танишиш

        2. Електрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларнинг муаллифлик хуқуқларини ҳимоя қилиш функсияларини ўрганиш.

Ахборот технологиялари ида одамлар "интеллектуал мулк ҳуқуқлари" ҳақида кўп баҳслашадилар.
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари дастурий таъминот саноатининг асосини ташкил қилади. Бу атама дастурий таъминот каби номоддий егалик ҳуқуқлари активи сирасига киради. Ҳар бир интеллектуал мулк "ҳуқуқи" ўз навбатида актив сифатида қабул қилинади ва умумий егалик ҳуқуқининг бир қисмидир. Қонун ушбу мулк ҳуқуқларини уларнинг турига қараб ҳимоя қилишнинг турли усулларини назарда тутади.
Дастурий таъминотга тегишли интеллектуал мулк ҳуқуқларининг асосан тўрт тури мавжуд:

  • Патентлар;

  • Муаллифлик ҳуқуқлари;

  • Тижорат сирлари;

  • Товар белгилари.

Уларнинг ҳар бири ҳар хил турдаги ҳуқуқий ҳимояни таъминлайди. Патентлар, муаллифлик ҳуқуқлари ва тижорат сирлари технологиянинг ўзини ҳимоя қилиш учун ишлатилиши мумкин. Савдо белгилари технологияни ҳимоя қилмайди, лекин бозорда маҳсулотни фарқлаш учун ишлатиладиган номлар ёки белгиларни ўз ичига олади.
Патент – техник ечим ёки ихтиронинг давлат томонидан этироф етилганлигини ва ихтирочининг уз ихтиросига олган мутлақ ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат. Патент олиш жараёни, патент олувчининг масулиятлари ва ексклусив ҳуқуқлари турли мамлакатларда турличадир. Шундай боулса ҳам, ҳар бир патент олиш учун ёзилган аризада ихтиронинг бирор-бир янгилик киритаётгани ҳақида маълумот боулиши керак. Куп мамлалакатларда берилган ексклусив ҳуқуқлар бошқалар патентланган ихтирони рухсациз ясаши, қулланиши, сотиши ёки тарқатиши олдини олади.
АҚШда патент олиш учун ихтирочи Патент идорасига мурожаат қилиши ва ихтиро янги (аввалги технологияга нисбатан) ва фойдали еканлигини кўрсатиши керак. Агар ихтиро технология ривожланишига ўз хиссасини қўшмаса унга патент олиш имконияти йўқолади.
Дастурий таъминот патентлари жуда кучли иқтисодий ривожланиши инструментлари бўлиши мумкин. Улар муаллифлик ҳуқуқи ёки тижорат сири бўйича қонун остида ҳимояланмайдиган дастур ҳимоя қилишлари мумкин. Масалан, дастурий маҳсулотларда мужассамланган ғоялар, тизимлар, усуллар, алгоритмлар ва усуллар учун патентлар олиш мумкин: таҳрирлаш дастурлари, фойдаланувчи интерфейси хусусиятлари, компиляция қилиш техникаси, операцион тизим техникаси, дастур алгоритмлари, менюларни тартибга солиш, тақдимотлар ёки тартибларни кўрсатиш, ва дастур тилини таржима қилиш усуллари.
Патент ҳуқуқлари ексклюзив бўлганлиги сабабли, патент егасининг рухсатисиз патентланган ихтирони яратган, ундан фойдаланаётган ёки сотган ҳар қандай шахс ҳуқуқбузарлик учун айбдор ҳисобланади. Жазолар қаттиқ ва уч каррали зарарни ўз ичига олади. Ихтирога патент берилгандан сўнг, бошқа ихтирочи олинган ихтиронинг кейинги "мустақил" (яъни, патентланган технологиядан фойдаланмасдан) ишлаб чиқилиши барибир ҳуқуқбузарлик.

Download 3.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling