1-амалий иш. Киберхавфсизлик тушунчаси, унинг ташкил етувчиларининг характеристикалари. Ахборотли жамиятда хавфсизлик. Хавфсизлик тушунчаси


АКТ соҳасини техник йўналишларида тадбиқ етиш тамойиллари


Download 3.93 Mb.
bet9/52
Sana19.10.2023
Hajmi3.93 Mb.
#1710308
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52
Bog'liq
KHKE metodichka uzb (final eski) 2 (2)

3. АКТ соҳасини техник йўналишларида тадбиқ етиш тамойиллари.
Технология сўзи грекчадан таржима қилинганда санъат, усталик, малака маъносини англатади. Техникада технология деганда маълум керакли материал маҳсулотни ҳосил қилиш учун усуллар, методлар ва воситалар йиғиндисидан фойдаланадиган жараён тушунилади. Технология объектининг дастлабки, бошланғич ҳолатини ўзгартириб, янги, олдиндан белгиланган талабга жавоб берадиган ҳолатга келтиради. Мисол учун сутдан турли технологиялар орқали қатик, творог, сметана, ёғ ва бошқа сут маҳсулотларини олиш мумкин. Агар бошланғич ҳом ашё сифатида ахборот олинса, ушбу ахборотга ишлов бериш натижасида ахборот маҳсулотинигина олиш мумкин. Ушбу ҳолда ҳам «технология» тушунчасининг маъноси сақланиб қолинади. Фақат унга «ахборот» сўзини қўшиш мумкин. Бу нарса ахборотни қайта ишлаш натижасида моддий маҳсулотни емас, балки ахборотнигина олиш мумкинлигини аниқлаб туради.
Технологияни қуйидагича таърифлаш мумкин. Технология — бу сунъий объектларни яратишга юналтирилган жараёнларни бошқаришдир. Керакли жараёнларни керакли юналишда боришини таъминлаш учун яратилган шарт-шароитлар қанчалик яҳши ташкил етилганлиги технологиянинг самарадорлигини билдиради. Бу ерда табиий жараёнлар нафақат модданинг таркиби, тузилиши ва шаклини узгартириш мақсадида, балки ахборотни қайта ишлаш ва янги ахборот ҳосил қилиш мақсадида ҳам бошқарилади. Шунинг учун ахборот технологиясини Қуйидагича таърифлаш мумкин.
Ахборот технологияси — бу аҳборий маълумотни бир кўринишдан иккинчи, сифат жиҳатидан янги кўринишга келтириш, ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва узатишнинг усул ва воситалари мажмуасидан фойдаланиш жараёнидир.
Моддий ишлаб чиқариш технологиясининг мақсади инсоннинг талабини қондирадиган янги маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат. Ахборот технологиясининг мақсади еса инсоннинг бирор-бир ишни бажариши учун зарур бўлган, уни таҳлил етиш ва у асосида қарор Қабул қилиши керак бўлган янги ахборотни ишлаб чиқаришдан иборат. Турли технологияларни қўллаб, битта моддий ресурс­лардан турли маҳсулотлар олиш мумкин. Ҳудди шу нарсани ахборот технологияларига нисбатан ҳам айтиш мумкин. Мисол: математикадан назорат ишини бажарганда ҳар бир ўқувчи бошланғич ахборотни қайта ишлаш учун ўзининг билимини қўллайди. Масаланинг ечими бўлган янги ахборот маҳсулоти, ўқувчи танлай олган масалани ечиш технологияси, усулига боғлик.
Моддий ишлаб чиқаришда турли маҳсус жиҳозлар, станоклар, ускуналар ва бошқалар ишлатилади. Ахборот технологиялари учун ҳам узининг «ускуналари», воситалари мавжуд. Булар ксерокс, телефакс, факс, сканер ва бошқа воситалардир. Бу воситалар орқали ахборотга ишлов берилиб, ўзгартирилади. Ҳозирги пайтда ахборотга ишлов бериш учун компютерлар ва компютер тармоқлари кенг қўлланилмокда. Ахборот технологиясида компютерлар ва компютер тармоқларининг қўлланишига урғу бериш мақсадида кўпинча компютер ва коммуникацион технология ҳақида гапиришади.
Ахборот технологияси ўзи учун асосий муҳит бўлган ахборот тизимлари билан бевосита боғликдир. Чунки ахборот технологияси ахборот тизимларида мавжуд бўлган маълумотлар устида бажариладиган турли хил мураккабликдаги операциялар, амаллар ва алгоритмларни бажаришдан иборат бўлган тартиблаштирилган жараёндир.
Ахборот технологиялари жамият ахборот ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг енг муҳим усулларидан бири бўлиб, ҳозирги вақтга кадар бир неча еволюцион босқичларни босиб ўтди.
Ана шу босқичларга қисқача тўҳталиб ўтамиз.
1-босқич. ХИХ асрнинг иккинчи ярмигача давом етган. Бу босқичда «қўллик» ахборот технология тараққий етган. Унинг воситаси: перо, сиёҳдон, китоб. Коммуникация, яъни алоқа одамдан одамга ёки почта орқали хат воситасида амалга оширилган.

Download 3.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling