Техник тизимларда АКТнинг асосий вазифалари.
Ахборот устида керакли амалларни бажариш борасида ташкил қилинган жараён ахборот технологияси деб аталади. Ахборот технологияси – ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва уни тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва жараёнлар.
Мултимедия ва Интернет технологияларининг пайдо бўлиши ва кенг тарқалиши АТ ни мулоқот, тарбия, жаҳон хамжамиятига кириб бориш воситасида ишлатиш имконини беради. Ахборот технологияларининг шахсият ривожи, касбий ўзбелгилаш ва “оёққа туриш”даги аҳамияти яққол сезилиб турибди. Мултмедияли техник воситаларга ега бўлган компютерлар видео ва аудио ахборотларнинг дидактик имкониятларидан фойдалана олади. Гиперматн тизимлари ёрдамида матннинг ўзида мурожаатларни ташкил қилса бўлади, бу еса калит сўзлар ёрдамида керакли маълумотларни излашни осонлаштиради. Гипермедия тизимлари фақат матнни емас, балки тасвирни, рақамлаштирилган товушни, расмларни, мултфилм ва видеофилмларни ўзаро боғлаш имконини беради.Бундай тизимлардан фойдаланиш електрон қўлланмалари, справочникларни, китобларни, енсиклопедияларни яратиш ва компакт дисклар ёрдамида тарқатиш имконини беради.
Таълимни ахборотлаштириш деганда ўқувчиларга маълумотлар базаларидаги, билимлар базаларидаги, електон справочниклар, архивлар ва енсиклопедиялардаги маълумотлардан еркин фойдаланиш имкониятларини тақдим етиш тушунилади.
Бу терминалогияга мос холда таълимда ахборот технологиялари (ТАТ) ўқув жараёнини амалга оширишда ишлатиладиган електрон воситалар ва уларни ишлатиш усулларининг йиғиндиси сифатида таърифласа булади. ТАТда қўлланиладиган Електрон воситалар таркибига методик қўлланмаларида кўрсатиладиган аппарат, дастурий ва ахборот компонентлари киради.
Ахборот - коммуникация технологиялари – бу :
1. Хусусий, умумий ва ишлаб чиқариш коммуникациясида ахборотлар тайёрлаш, қайта ишлаш ва елтиб бериш билан боғлиқ бўлган обектлар, ҳаракатлар ва қоидалар, шунингдек барча технологиялар ҳамда санаб ўтилган жараёнларни бирлашган равишда таъминловчи соҳалар мажмуаси. АКТ тушунчасига микроелектроника, компютер ва дастурий таъминот, телекоммуникациялар ишлаб чиқиш ҳамда ишлаб чиқариш, Интернетдан еркин фойдаланишни таъминлаш, Интернетнинг ахборот ресурсларини таъминлаш, шунингдек санаб ўтилган соҳалар билан боғлиқ бўлган турли хил ҳодисалар ва бу фаолият соҳаларини тартибга солувчи қоидалар (расмийлари каби норасмийлари ҳам) киради.
2. Ахборотни яратиш, узатиш, бошқариш ва унга ишлов бериш билан боғлиқ бўлган технологиялар.
3. Хоҳлаган коммуникация қурилмаси ёки қўлланмага нисбатан ишлатилувчи умумий атама, жумладан: радио, телевидение, уяли телефонлар, компютерлар ва тармоқ ускуналари ва дастурий таъминот, йўлдош тизимлари ва ҳ.к., шунингдек турли хизматлар ва уларга тегишли дастурлар, масалан, видеоанжуман ва масофавий таълим.
АКТ, шунингдек, торроқ маънода ҳам ишлатилади, масалан, АКТ таълимда, тиббиётда, кутубхонада ва ҳ.к. Европа Комиссияси фикрича, АКТ муҳимлиги технологиянинг ўзида емас, балки АКТнинг аҳоли орасида кўпроқ ахборот ва коммуникациясидан еркин фойдаланиш қобилиятидадир. Дунёнинг кўп мамлакатлари АКТ ривожланиши учун ташкилотлар яратган, чунки ривожланган мамлакатларнинг технология жиҳатидан камроқ ривожланган мамлакатларга нисбатан устунлиги технологиялар бор ва технологиялар йўқ ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий ажралишни кескинлаштириши мумкин. Жаҳон миқёсида БМТ рақамли табақаланишга қарши восита сифатида «АКТ ривожланиш учун» дастурини фаол равишда олға сурмоқда.
Ўзбекистонда АКТ соҳасини ривожлантиришдаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, амалдаги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари,
Do'stlaringiz bilan baham: |