1-амалий иш мавзу: Ахборот хавфсизлиги рискининг модели


Download 20.53 Kb.
bet1/4
Sana25.02.2023
Hajmi20.53 Kb.
#1227994
  1   2   3   4
Bog'liq
1-амалий машгулот


1-АМАЛИЙ ИШ
Мавзу: Ахборот хавфсизлиги рискининг модели.
Ишдан мақсад: Ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимлари билан ишлаш кўникмаларини эгаллаш ва лозим бўладиган ҳужжатларни тўлиқ таснифини ўрганиб чиқиш.
Назарий қисм: Замон тараққий этган сари жамиятда ахборотга бўлган талаб ва эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда, айниқса, ахборот технологияларининг кун сайин ривожланиб бориши ахборотлар ҳажмининг ҳам ортиб боришига хизмат қилиб келмоқда. Бу каби ахборотлар ичида маълум маънода ҳимояни, маҳфийликни ва сир сақланишини талаб этадиганлари ҳам бўлади, негаки, бу тоифадаги маълумотларнинг ошкор бўлиши, ўғирланиши ёки йўқ қилиниши каби ҳолатлар ташкилот учун катта талофотларни, молиявий ёки моддий зарарларни олиб келиши мумкин. Бу каби ҳолатларни олдини олиш учун эса қандай соҳа бўлмасин албатта, ахборот хавфсизлигини, унинг ҳимояси ва муҳофазасини амалга ошириши лозим.
Буни физик, дастурли-техник, меъёрий-ҳуқуқий услуб билан амалга ошириш мумкин. Ташкилот мисолида олсак, бутун бир тизимни таҳлил қилган ҳолда, биринчи навбатда ахборот муҳофазаси бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани яратиб олиш муҳим аҳамиятга эга деб ўйлайман. Негаки, айнан, шу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар кейинги амалга ошириладиган (физик ҳимоя, дастурли-техник ҳимоя) ишлар учун ҳам режа, ҳам дастур, ҳам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун, ташкилотларда замон талаблари асосида ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун шу соҳа бўйича ишлаб чиқилиши ва қўлланиллиши тавсия этиладиган асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва намуналарини қисқача келтириб ўтишни лозим топдик. Ушбу тавсиялар хавфсизлик бўйича Халқаро ИСО 17799 стандартига асосланган ҳолда тузилган. Бу хавфсизлик стандарти комплекс характерга эга булиб, аввало ташкилотларда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг меъёрий ҳуқуқий пойдеворини яратиш учун дастурул амал бўлиб, бу ўз навбатида ахборот тизимлари хавфсизлигини бошқариш вазифаларини йенгиллаштиради.
«Ташкилотнинг хавфсизлик сиёсати» ҳужжати
Бу ҳужжат ташкилотда ахборот хавфсизлигининг мақсад ва принсипларини аниқлаш учун мўлжалланган булиб, ўз навбатида ахборот хавфсизлиги обйектлари рўйхати кўрсатиб ўтилади. Бундан ташқари, ташкилотда ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун керакли бўлган ички ҳужжатлар рўйхати ҳам келтириб ўтилади.

Download 20.53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling