Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг халқаро тажрибаси (Янги Зеландия мисолида) “Стратегик бошқарув” кафедраси
Download 33.85 Kb.
|
Тезис 1 (2)
Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг халқаро тажрибаси (Янги Зеландия мисолида) “Стратегик бошқарув” кафедраси катта ўқитувчиси Сафарова М.Х. Ўзбекистонда замонавий бозор иқтисодиёти шароитига ўтиш даврида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнес шаклланишининг хусусиятлари, шароитлари, муаммо ва истиқболларига катта эътибор қаратилмоқда. Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун эса зарур бўлган стратегик ресурс бу ёшлар сектори ҳисобланади. Шунинг учун мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлатнинг асосий вазифаларидан бири, бу кичик ва ўрта бизнесда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб - қувватлаш ҳисобланади. Бугунги кунда ёшлар тадбиркорлигига қизиқишнинг ортиб боришига яна бир сабаб, бу секторда ёшлар ижтимоий-иқтисодий ҳолатини яхшилаш салоҳиятининг мавжудлигидир ва буни амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1 белгиланган ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳар хил даражадаги 40 дан зиёд бевосита ёки билвосита шу соҳада ёшларни қўллаб-қувватлашга доир қабул қилинган меъёрий ҳужжатларни кўришимиз мумкин. Жумладан, 1. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги ЎРҚ-406-сонли Қонуни; 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январь 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб - қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5308-сонли Фармони; 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5466-сонли Фармони; 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғриисда”ги 669-сонли Қарори; 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 октябрдаги “Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга қаратилган чора тадбирлар тўғрисида”ги 834-сонли Қарори; 6. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки Бошқарувининг 2018 йил 9 июндаги “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 3022-сонли Қарорлари қабул қилинган. Юқорида келтириб ўтилган меъёрий ҳужжатларда ёшлар тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлашда давлат сектори ҳисобидан амалга оширилаётганлигини ва ягона платформа мавжудлигини кўришимиз мумкин, бироқ, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг муаммолари долзарблиги ҳисобга олган ҳолда, инновацион соҳадаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш ва унинг бошқа замонавий шаклларини жорий қилиш ҳамда унда хусусий сектор улушини оширишни тақозо этмоқда. Шу боисдан, бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда халқаро тажрибани ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, бир қатор ривожланган мамлакаталарда имтиёзли шартларда кредит ёки мол-мулкни лизингга олиш учун ёшларнинг бизнес ташаббуслари, стартаплари, ғоялари ва лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватлашнинг пластформалари бўлиб, улар нафақат давлат улуши ҳисобидан, балки хусусий сектор орқали амалга оширилиб, Янги Зеландияда унинг 3 хил кўриниши мавжуд: Лойиҳанинг дастлабки босқичида молиялаштириш (seed capital) – 20-30 минг АҚШ долларида бўлиб: имкониятлар ваучери (Сapability Vouchers) - унинг ёрдамида бизнесни кенгайтириш ва ривожлантириш учун ҳаражатларнинг 50% миқдорини қоплаши мумкин. Бу каби ваучерлар Regional Business Partner Network номли ташкилот томонидан тақдим қилиниб, бизнесни ривожлантириш давлат агентлигининг рухсати билан фаолияти амалга оширилади; илмий тадқиқот ва ишланмалар учун грантларни қўллаб-қувватлашда (research and development (R&D) grants) Callaghan Innovation давлат агентлигининг рухсати орқали гранд асосида молияштирилади; бугунги кунда эса Янги Зеландияда жуда машҳур бўлган платформа краудфандинг (кроуд – талпа, фандинг – финансирование) ҳисобланади. Кўплаб краудфандинг платформалари ичида энг оммабопи PledgeMe, Snowball Effect, Liftoff. 2. “Фаришталар” орқали молиялаштириш – 100-500 минг АҚШ доллари миқдорида. Стартапчилар томонидан бозор учун ишлаб чиқилган маҳсулотга ёки ҳеч бўлмаганда унинг ишлайдиган прототипи мавжуд бўлса, у ихтисослаштирилган клублар аъзоси инвесторлар - бизнес-фаришталар ёрдамидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Масалан, ихтисослаштирилган клублардан Окландда “Ice angels”, Веллингтонда “Angel HQ”, “Enterprise Angels”, “Archangels”, “Flying Kiwis”, “Angel Association”. Стартаплар бир марталик инвестицияларга, шунингдек доимий молиявий кўмакка таяниши мумкин бўлган механизмлар асосида ҳаракатланади. 3. “А серия” даражасидаги инвестиция – бир неча миллион долларгача бўлган маблағни ташкил этади. Бозорда ўз ўрнига эга бўлган компания, А серияси асосида молиялаштирилишига даъвогар бўлиши мумкин. Бу каби инвестициялаштириш инвесторлар учун минимал даражадаги рискга боришни англатади, негаки бундай турдаги компаниялар аллақачон ўз харидорлари, алоқалари, даромади ва ҳ.э. Бундай компаниялар ўша вазиятларда ўз имтиёзли акцияларини сотади (улар “А серияси” деб номланади) ва инвесторлардан маблағ олишлари мумкин бўлади. New Zealand Venture Capital Association (NZVCA) и New Zealand Venture Investment Fund Limited (NZVIF) номли ташкилотларнинг уч босқичда ҳам венчур фондларидан молиявий кўмак излаш мумкин бўлади. Бу эса катта даромад олиш шарти билан дастлабки сармояларни таввакалчиликда стартапларга тикиши мумкин бўлган инвесторларни бирлаштиради. Венчур фондлар тўғридан-тўғри пул тикмайдилар. Улар фақат стартапларга ўз талаблари тўғрисидаги ахборотни маълум қилишади ҳамда “фаришталар” рўйхатини тақдим қилишади. Сайтларда эълон қилинган маълумотларга кўра эса стартап эгалари инвесторлар қўйган шартларга кўра бизнес-режаларни қайтиб корректировка қилишлари ва компанияларнинг қайси бири инвестор бўлиш эҳтимоли борлигини билиб олишади. Янги Зеландияда бизнесни очиш осон ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилганлиги муносабати билан мамлакатда стартапларни қўллаб-қувватлайдиган бизнес инкубатор ва акселераторлар кўпайиб қолганлигини кўриш мумкин. Уларнинг мақсади ёш тадбиркорларга кўмак беришдан иборат бўлиб, улардан кўмак олиш учун эса лойиҳангиз ҳақидаги маълумот билан сўровнома жўнатасиз ва ҳужжатларни бириктиришингиз керак бўлади: резюме ва молиявий ахволингиз ҳақида маълумот. The icehouse турли хил таъдим дастурларини, бизнес-коучинг, бозорда вазиятни баҳолашга кўмаклашиш – бу каби хизматларнинг нархларини сўров бўйича билиб олиш мумкин. Бу ерда коворкинг марказларида ўзингиз учун иш жойини ижарага олишингиз мумкин (ўртача ойига 400-600 АҚШ доллари). Lightning Lab муддати бир неча ой бўлган бир қатор таълим дастурларини амалга оширади. Инкубатор иштирокчиларидан стартап капиталининг маълум бир қисмини сўрайди (айнан қайси қисми эканлиги аниқланмаган). Керак бўлса барча иштирокчилар NZ 20,000 (13,800 АҚШ доллари) минг АҚШ доллари миқдорида сармоя олишади. Лойиҳага фақатгина жамоа, капитал, (инвестор томонидан қўллаб-қувватланадиган) қизиқарли ғоялар ва тугалланган лойиҳалар таклиф қилинади. Venture Up 16 ёшдан - 21 ёшгача бўлган энг ёш стартапчиларни олти ҳафталик ўқув дастурларни уларга таклиф қилишади. Ўқувлар ва барча қолган ҳаражатлар ҳомийлар томонидан қопланса, фақатгина Веллингтонгача бўлган йўл ҳаражатлари иштирокчи томонидан тўлови амалга оширилади. Creative HQ эса якка ва корпоратив тартибда акселератор дастурлар ташкил қилади. Дастур давомида иштирокчилар ўқув курслардан ўтишади, тажрибали мутахасссислардан маслахат олишади ва потенциал инвесторлар билан танишишади. Курсларнинг қиймати талабдан келиб чиқиб белгиланади. R9 - акселератор бўлиб, муддати уч ойдан иборат бўлган бир нечта дастурларни амалга оширади. Бу ўқувларда тадбиркорларда юзага келадиган муаммоларни самарали ечиш ва ҳукумат билан мулоқот олиб боришни ўргатишга ихтисослаштирилган. Дастурлар иштирокчиларига стипендиялар тўлаб берилиши билан бир қаторда, барча ҳаражатлар тўлиқ қопланади. Шу ўринда таъкидлаш керакки, жаҳон тажрибасини ўрганиш натижалари иқтисодиётда венчур фонд, венчур капитал, венчур бизнес каби терминлар ва жараёнлар мавжудлигини кўрсатади. Манбаларга кўра, замонавий иқтисодиёт инновацион фаолият самарадорлигини таъминловчи мехнизмлар мажмуасига эга бўлиб, улардан бири венчурли тадбиркорлик ҳисобланади. Шу мақсадда, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг 135-бандида бир қатор мутлақо янги лойиҳаларни, венчур фондларни ҳаётга татбиқ этиш кўзда тутилган эди. Хусусан, иқтисодиётни ривожлантириш ва фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналиши асосида кўриладиган чора-тадбирлардан бири Тадбиркорлик ва инновацион соҳадаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини ривожлантириш учун венчур фондлар, венчур компаниялар ва инновацион корхоналар фаолиятини тартибга солиш билан бир қаторда венчур лойиҳаларни суғурталаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқиш белгиланган. Демак, бу тушунчалар қандай маъноларни англатади, жараён эса нималардан иборат? Илмий таҳлилларда келтирилишича, инновацион лойиҳаларни амалга ошириш чоғида молиявий, бозор, техник, баҳо хатарлари кузатилиши мумкин. Молиявий хатар – маблағларнинг беҳудага сарфланиши, бозор хатари – бозордаги талабга жавоб бермаслик, техник хатар – техник жиҳатдан лойиҳанинг амалга ошмаслиги, баҳо хатари – бозордаги нарх-навога рақобатлаша олмаслик билан боғлиқ. Бундай “хатарли лойиҳалар” билан ишловчилар эса венчур бизнесменлар, уларни молиялаштирувчи муассасалар эса венчур фондлар деб аталади. Зеро, венчур сўзи инглиз тилидаги venture – хатар маъносини билдиради. Венчур фонд бевосита инновацион корхоналар ва лойиҳалар билан ишловчи компания ҳисобланади. Иқтисодиётнинг ҳар қандай тармоғида инновацияни жорий этиш молиявий маблағ – инвестицияни талаб қилиши табиий. Инновацион бизнесни инвестициялаш жараёни одатдагидан кўра фарқланади. Дунё амалиётида бундай инвестициялашнинг асосий манбаларидан бири венчур капитали ҳисобланади. Умуман олганда, венчурли инвестициялашнинг стратегик қўйилмаларнинг одатдаги шаклларига нисбатан ўзига хос жиҳати шундаки, инвестор назорат акция пакетини сотиб олмайди, келгусида ўз улушини фойда билан сотиш учун фирмани ривожлантиришга ўз маблағини сарфлайди. Кўп ҳолларда венчур капитали мустақил фондлар кўринишида бўлиб, улар кичик ва ўрта корхоналарни инвестициялаш учун молиявий институтлар сармоясини ўзига жалб қилади. Жаҳон тажрибасида баъзи молиявий институтларнинг ўзида ҳам венчур фондлар амал қилиши кузатилган. Бундан ташқари, венчур соҳасида хусусий инвесторлар ва йирик компанияларнинг биргаликдаги иштироки, яъни корпоратив венчурлаш ҳам мавжуд. Шу боис, венчур капитални расмий ва норасмий соҳаларга ажратиш мумкин. Венчур капитал фирмаси, венчур фондлар, молия-саноат гуруҳлари, илмий-техника соҳасида ишловчиларни, кичик компанияларни қўллаб-қувватловчи махсус фондлар, пенсия жамғармаси, суғурта компаниялари, миллий ва тижорат банклари, трансмиллий венчур фондлар кабилар венчур капиталнинг расмий соҳасига тегишлидир. Венчур капиталининг норасмий аъзолари эса ўз жамғармаларини сарфловчи жисмоний шахслар, бизнес-ангеллар, бизнес-инкубаторлар, технопарклар, технополислар, инвестиция фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар кабилардир. Қайд этиш жоизки, венчур капитал хусусий бизнесни молиялаштиришнинг муқобил манбаи сифатида АҚШда дунёга келган, кейинчалик Европада пайдо бўлган. АҚШда расмий венчур капитал соҳасига мансуб бўлган тижорат-молия ташкилотлари кенг тарқалган. Уларнинг фаолият мақсади пул маблағларини йиғиб, фойда олиш учун бир мунча манфаатли лойиҳаларни молиялаштиришдан иборат. Маълумотларга қараганда, кўп ҳолларда венчур фондлар масъулияти чекланган ҳамкорлик шаклида ташкил этилади. Айни ушбу тарихий шакл венчур капитални тузишда қулай восита бўлиб чиққан. Бундай фаолият масъулияти чекланган ва умумий шериклик қисмларидан таркиб топган. Жаҳон амалиётида венчур фондларда кўп ҳолларда банклар, йирик корпорациялар, суғурта компанияларининг фаол иштироки кузатилган. Европадаги тажрибага кўра, бу борадаги ҳамкорлик шартномалари 10 йилга тузилган, баъзида яна 3 йилга узайтирилган. Таҳлилларнинг кўрсатишича, дунёда норасмий венчур капиталнинг энг кўп ҳажми бизнес-ангелларнинг инвестицияларини ташкил этган. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, АҚШ, Япония, Финляндия, Ҳиндистон, Янги Зеландия каби давлатлар тажрибасини ўрганиш натижаларининг кўрсатишича, венчур бизнес иқтисодий ривожланишнинг инновацион модели сифатини тубдан ўзгартириши, уни инвестиция билан таъминлаши, пировард натижада иқтисодий ўсишга олиб келиши, инвестиция тақчиллигини бартараф этиш, венчур капитал амалий ғояларнинг тижоратлаштирилишида катта ёрдам беради. 1 Download 33.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling