1-амалий иш мавзу: Бойитишнинг технологик кўрсатгичларини ҳисоблаш


Download 201.93 Kb.
bet6/8
Sana06.02.2023
Hajmi201.93 Kb.
#1169174
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-amaliy

Майдалаш схемасини ҳисоблаш
Майдалаш схемасини ҳисоблаш учун дастлабки маълумотлар
Майдалаш схемасини ҳисоблаш учун қуйидаги маълумотлар керак: бойитиш фабрикасининг дастлабки хомашё бўйича ишлаб чиқариш унумдорлиги; маҳсулотнинг йириклик ҳарактеристикаси, майдаланган маҳсулотнинг максимал йириклиги; алоҳида майдаланган маҳсулотнинг йириклик ҳарактеристикаси; алоҳида майдалаш босқичларидаги элаш самарадорлигининг кўрсатгичлари.
Дастлабки ва майдаланган маҳсулотларнинг йириклик ҳарактеристикаси илмий-тадқиқот ишлари ҳисоботларидан ва лойиҳаланаётган фабрикадаги ўхшаш рудани бойитувчи фабриканинг амалий кўрсатгичларидан олинади.
Майдалаш схемасида барча маҳсулотлар араб, операциялар рим рақамларида ифодаланади.
Майдалаш схемаси қуйидаги тартибда ҳисобланади.

      1. Майдалаш цеҳи дастгоҳининг соатлик ишлаб чиқариш унумдорлиги аниқланади.

      2. Умумий майдалаш даражаси аниқланади


бу ерда; дастлабкирудадаги энг катта бўлакнинг ўлчами ;
-майдаланган маҳсулот тартибидаги энг катта бўлакнинг ўлчами.
Танланган майдалагичлар ва қабул қилинган майдалаш даражалари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: майдалагичнинг қабул қилувчи туйнуги унга тушувчи руда бўлакларининг ўлчамидан 10-20% га катта бўлиши керак; майдалагич берилган ишлаб чиқариш унумдорлигини таъминлаши керак; лойиҳаланган бўшатиш туйнугининг кенглиги шу турдаги майдалагич учун рухсат этилган чегарада бўлиши керак; майдалагичларнинг юклаш коэффициентлари имкони борича яқин бўлиши керак.
Агар юқорида келтирилган майдалагичларга қўйиладиган талаблар лойиҳаланаётган майдалаш схемасида бажарилмайдиган бўлса, алоҳида майдалаш босқичларидаги белгиланган майдалаш даражаларини ўзгартириш керак. Масалан, учинчи босқич майдалагичи ортиқча юкланган, иккинчи босқич майдалагичи эса етарли даражада юкланмаган бўлса, иккинчи босқичда майдалаш даражасини ошириш ва учинчи босқичда майдалаш даражасини камайтириш керак. Айрим ҳолларда икки босқичли майдалаш схемасини уч босқичли схемага алмаштиришга тўғри келади.
Майдалаш схемасини охирги ҳисоблаш бажарилади ва дастгоҳларнинг тўғри танлангани текширилади.

Download 201.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling