1-амалий иш мавзу: Бойитишнинг технологик кўрсатгичларини ҳисоблаш


Майдалаш схемаларини танлаш ва ҳисоблаш


Download 201.93 Kb.
bet4/8
Sana06.02.2023
Hajmi201.93 Kb.
#1169174
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-amaliy

Майдалаш схемаларини танлаш ва ҳисоблаш.
уда тайёрлаш жараёнлари майдалаш, элаш ва янчиш жараёнларини ўз ичига олиб, рудани бойитилишга мойиллиги, ишлатилиши мумкин бўлган дастгоҳларнинг технологик ҳусусиятлари, ҳамда хоссалари ва таркиби жиҳатидан ўхшаш рудани қайта ишлаш тажрибалари асосида танланади. Фабрикага берилаётган маҳсулотнинг йириклиги лойиҳанинг кон қисми бўйича аниқланади, бойитишнинг биринчи операциясига келиб тушадиган маҳсулотнинг йириклиги ва бойитишнинг усули бойитилишга ўтказиладиган тадқиқотлар асосида ўрнатилади. Руданинг физик хусусиятлари: қаттиқлик, гранулометрик таркиб, намлик, лойнинг миқдори, майдаланувчанликни, эланувчанлик, янчилувчанлик майдалаш, элаш, янчиш усулларини ва бу операцияларни бажариш учун аппаратлар турини белгилайди. Схемани танлашга лойиҳалашнинг умумий шароитлари: районнинг иқлимий шароити, корхонанинг ишлаб чиқариш унумдорлиги, конни қазиб олиш усули, фабрикага рудани бериш усули ва бошқалар таъсир қилади. Баъзан, майда маҳсулотни ажратиш ва бўлакли рудани алоҳида тўплашга тўғри келади.
Лойиҳаловчига текширилаётган рудага ўхшаш рудани бойитувчи фабриканинг эксплуатация кўрсаткичларини билиш муҳим аҳамиятга эга. Лойиҳада текширишдан ўтган ечимларни қўллаш қурилган фабрикада тузатилиши қийин бўлган хатоликларнинг олдини олади. Айрим технологик бўғимларни қайта қуриш катта ҳаражатларни талаб қилади ва корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини ўзлаштиришга вақтни йўқотади.
Қуйидаги схемаларни асослаш ва тахлил қилиш майдалаш учун юзли ва конусли майдалагичлар, янчиш учун эса барабанли тегирмонларни ишлатиш мумкин бўлган қаттиқ ва ўртача қаттиқликдаги рудалар учун келтирилади.
Майдалаш жараёнлари фойдали қазилмаларни тегирмонда янчиш ёки фойдали минерал ўлчами каттароқ бўлганда тўғридан-тўғри бойитишга тайёрлаш учун ишлатилади. Майдалаш-саралаш фабрикаларида майдалаш операциялари мустақил аҳамиятга эга.



1-расм. Майдалаш схемаси
Майдалаш схемаларига одатда дастлабки ва текширувчи элаш операциялари киритилади. Уларни элакнинг юқори маҳсулоти (элак усти) тушадиган майдалаш операцияларига киритиш қабул қилинган.
Майдалаш операциялари ўзларига тегишли элаш операциялари билан биргаликда майдалаш босқичини, майдалаш босқичларининг йиғиндиси майдалаш схемасини ташкил қилади (1 – расм).
Майдалаш босқичлари тўрт кўринишга эга:

  • А'- дастлабки элаш, майдалаш ва текширувчи элаш операциялари;

  • Б – дастлабки элаш ва майдалаш операциялари;

  • В – майдалаш ва текширувчи элаш операциялари;

  • Г – майдалаш операциялари.

Майдалаш босқичининг А – кўринишида А' кўринишидаги дастлабки ва текширувчи элаш операциялари бирлаштириб берилган. Иккала вариантда ҳам майдаланган маҳсулотнинг йириклиги ва аппаратга тушадиган юк бир хил, лекин оқимларнинг ҳаракатланиши ҳар хил ( 2- расм).

2-расм. Майдалаш босқичларининг кўринишлари


Майдалаш схемалари бир, икки, уч ва ундан ортиқ майдалаш босқичларини ўз ичига олади.


Бир босқичли схемаларнинг сони майдалаш босқичлари кўринишларининг сони, яъни, тўртга тенг. Икки босқичли майдалаш схемаларининг мумкин бўлган сони нисбатан кўп. Бир босқичли майдалаш схемаларининг ҳар қайси варианти майдалаш босқичлари кўринишларининг тўрттасидан исталган бирини қўшиш орқали икки босқичли майдалаш схемасига ўтказилиши мумкин. Масалан, Б кўринишдаги майдалаш схемасини А, Б, В, Г кўринишдаги исталган схема билан тўлдириб, тўртта икки босқичли БА, ББ, БВ, БГ схема олиш мумкин.(3-расм)
Икки босқичли майдалаш схемаларининг умумий сони 42 = 16 та (АА, АБ, АВ, АГ, БА, ББ, БВ, БГ, ВА, ВБ, ВВ, ВГ, ГА, ГБ, ГВ, ГГ).
Уч босқичли майдалаш схемаларининг сони 43=64 та. н та майдалаш босқичини ўз ичига олган майдалаш схемаларининг мумкин бўлган сони Нн=4н
Майдалашнинг мумкин бўлган кўп сонли схемалари ичидан рационал схемасини танлаш учун қуйидаги саволларни ечиш керак: майдалаш босқичлариниг сони, алоҳида майдалаш босқичларида дастлабки ва текширувчи элаш операцияларининг зарурлиги.
Майдалаш босқичларининг сони майдаланувчи маҳсулотнинг бошланғич ва охирги йириклиги билан аниқланади.
Нисбатан йирикроқ руда очиқ кон ишларида ва катта ишлаб чиқариш унумдорлигида, майдароқ маҳсулот ер ости ишларида ва коннинг кичикроқ ишлаб чиқариш унумдорлигида олинади.

3-расм. Икки босқичли майдалаш схемаларининг вариантлари


Руда бўлагининг максимал ўлчами лойиҳанинг кон қисми орқали белгиланади. Руда бўлаклари ўлчамини конни ишлаб чиқариш унумдорлиги ва қазиб олиш усулига боғлиқлиги 1-жадвалда келтирилган. Янчишга келиб тушадиган маҳсулотнинг йириклиги майдалашнинг охирги босқичида ишлатиладиган майда майдаловчи конусли майдалагичнинг имкониятлари орқали аниқланади.


Ҳозирги вақтда янчиш бўлимига келиб тушадиган руда бўлакларининг оптимал йириклиги қуйидагича қабул қилинган:

  • стерженли тегирмонлар учун – 15-20мм;

  • шарли тегирмонлар учун – 10-15мм.

1- жадвал

Download 201.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling