Маҳсулот чиқиши, ажралишини ва бойитиш даражасини аниқлашга доир мисоллар.
Бойитмага қимматбаҳо компонентнинг ажралиши қуйидагича аниқланади:
Чиқиндига ажралиши:
Бойитилиш даражаси қуйидаги формуладан аниқланади:
Маҳсулотларни чиқиши, ажралишини ва бойитиш даражасини аниқлашга доир мисоллар
1- мисол. Бойитиш фабрикасида бир суткада 600000 тонна мисли руда бойитилади. Миснинг дастлабки руда таркибидаги миқдори α = 1 % бойитма β =20 %, чиқиндида Ѳ=0,1 %. Бойитманинг ва чиқиндининг чиқишини, мисни бойитма ва чиқиндига ажралиши ва бойитиш даражасини аниқланг.
2-мисол. Молибденли руда таркибидаги молибденнинг миқдори 0,5%, бойитма таркибидаги молибден миқдори 48%, молибденнинг бойитмага ажралиши - 80%. Бойитма ва чиқиндининг чиқишини ва чиқинди таркибидаги молибденнинг миқдорини аниқланг.
3-мисол. Олтинли руда таркибидаги олтиннинг миқдори 5г/т бойитма таркибидаги олтиннинг миқдори 60г/т олтиннинг бойитмага ажралиши - 85%. Бойитма ва чиқиндининг чиқишини, чиқинди таркибидаги олтиннинг миқдорини аниқланг.
4-мисол. Бойитиш фабрикасида бир суткада 10000тонна мисли руда бойитилади. Миснинг дастлабки руда таркибидаги миқдори α = 1 % бойитма β =20 %, чиқиндида Ѳ=0,1 %. Бойитманинг ва чиқиндининг чиқишини, мисни бойитма ва чиқиндига ажралиши ва бойитиш даражасини аниқланг.
5-мисол. Агар қимматбаҳо компонентнинг дастлабки рудадаги миқдори 2,5 %, контсентратдаги миқдори 55 % бўлса, чиқиндидаги миқдори 0,25 % бўлса, консентратнинг чиқиши нечага тенг?
6-мисол. Агар қимматбаҳо компонентнинг рудадаги миқдори 35%, консентратдаги миқдори 65% бўлса, чиқиндидаги миқдори 10% бўлса, консентратнинг чиқиши нечага тенг?
7-мисол. Рухнинг дастлабки рудадаги миқдори 1,5 %, консентратдаги миқдори 70% бўлса, бойитишнинг даражасини аниқланг?
8-мисол. Бўтана таркибидаги қаттиқ заррачаларнинг миқдори 70 % бўлса, бўтананинг зичлигини аниқланг.
Do'stlaringiz bilan baham: |