1- лаборатория иши
ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ГРАНУЛОМЕТРИК ТАРКИБИНИ АНИҚЛАШ ХЎЛ ВА ҚУРУҚ УСУЛДАГИ ЭЛАКЛАР АНАЛИЗИ
Лаборатория ишининг назарий асослари
Берилган тупроқдан ўртача намуна олингандан сўнг унинг намлиги аниқланади. Текширилаётган намунанинг атмосферадаги ёки хона шароитидаги нам -лиги гигроскопик намлик дейилади. Намликни аниқлаш учун намуна 100-105оС да қуритгичда ўзгармас оғирликка келгунча қуритилади. Қуритиш вақти берилган намунанинг таркибига, ташқи иқлим шароитига боғлиқ бўлади. Баъзи тупроқсимон материаллар намликни ютувчан бўлади, уларни қуриш муддати ўртача 2-3 соатни ташкил этади. Намлик қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
W m1-m2 m2 . 100%.
Бу ерда:
W- намлик,%;
m1 - материалнинг дастлабки оғирлиги, г;
m2 - ўзгармас оғирликкача қуритилган материал, г.
Лаборатория ишини ўтказиш тартиби:
Лаборатория ишини олиб бориш учун аввал берилган намуна чинни ёки агат ҳовончада майдаланади. Туйилган материал элакдан ўтказилиб, оғирлиги тортиб олинади. Тортиб олинган намуна аввалдан ўзгармас оғирликкача қуритилган бюкс ёки чинни тигелларга солинади. Тортиш аналитик ёки лаборатория тарозиларида амалга оширилади. Тортиб олинган намунани 100-105оС хароратли қуритгичда намуна ўзгармас оғирликка келгунча қуритилади ва тортиб олинади. Намунанинг намлиги юқоридаги формула орқали ҳисобланади.
Лаборатория ишини ўтказиш учун керак бўладиган
материаллар ва жихозлар:
Намуна;
Агатли ёки чинни ховонча;
Элак (1см2 10000 тешиги бўлган элак);
Бюкс ёки чинни тигел;
қуритиш шкафи;
Аналитик тароз.
Do'stlaringiz bilan baham: |