Пешоб клиник анализи
Download 225 Kb.
|
1. ПЕШОБ КЛИНИК АНАЛИЗИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар Норма
- ПЕШОБНИ ФИЗИК ТЕКШИРИШ Пешоб суткалик миқдори.
- Полиурия
- Индикатор тест-тилимчаларда пешоб нисбий зичлигини аниқлаш Урометрда пешоб нисбий зичлигини аниқлаш
ПЕШОБ КЛИНИК АНАЛИЗИ Пешоб – буйракларда ҳосил бўлувчи суюқлик бўлиб, у орқали организмдан модда алмашинувининг якуний махсулотлари, ортиқча сув, тузлар, баъзи гормонлар, ферментлар, витаминлар чиқиб кетади. Пешоб анализи фақатгина буйрак функцияси хақида маълумот берибгина қолмай, балки бошқа аъзолар, жумладан жигар, юрак, меъда ичак тизими ҳақида ҳам маълумот беради. Пешоб анализининг натижаси кўпинча унинг тўғри йиғилишига боғлиқ. Анализ учун эрталабги пешоб ўрта порцияси олинади ва 1 соат ичида лабораторияга олиб борилади. Пешоб гигиеник қоидаларга риоя қилган холда, тоза идишга олинади.
ПЕШОБНИ ФИЗИК ТЕКШИРИШ Пешоб суткалик миқдори. Соғлом одам бир суткада ўртача 1200-1800 мл пешоб ажратади. Лекин бу миқдор суткада ичилаётган суюқлик миқдорига қараб ўзгариб туради. Пешобнинг эрталабки порцияси 150-200 мл ни ташкил қилади. Суткалик пешобнинг камайиши ёки кўпайиши мухум клиник кўрсаткич. Пешоб миқдори Зимницкий синамасида аниқланади. Турли хил ёшда пешоб миқдори нормаси турлича булади. Полиурия – суткалик пешоб миқдорининг 2000мл дан ошиши. Олигурия – суткалик пешобнинг 500 мл дан камайиши. Анурия – пешоб 100 мл ва ундан кам ажралиши. Нисбий зичлиги. Нормада пешоб нисбий зичлиги 1008 - 1025. Пешоб нисбий зичлиги (солиштирма оғирлиги) буйраклар концентрацион функциясига бахо бериш учун ишлатилади ва Зимницкий синамаси орқали аниқланади. Пешоб нисбий зичлиги индикатор тест-тилимчалар ёки урометр орқали аниқланади. Тест тилимчалар пешобга 3-5 секунд давомида ботириб турилади ва 30 секунддан сўнг натижани бахолаш имкониятини беради. Урометр пешоб нисбий зичлигини аниқлаш учун мўлжалланган бўлиб, 100 мл пешоб махсус колбага солинади ва унга урометр ботирилади. Урометрда 1000 дан 1040 гача бўлган шкала бўлиб, пешоб юқори чегарасида турган миқдор белгиланади.
Турли хил ёшда пешоб нисбий зичлиги турлича бўлади. Download 225 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling